1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қотиб кетган қалблар учун малҳам

11:00 / 18.03.2021 3253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан «Цемент учун малҳам борми?» деб сўради.

Сотувчи уни масхара қилиб, «Бор, тош учун ҳам, темир учун ҳам малҳам бор. Четникидан, тозасидан бўлсинми ёки ўзимизда чиққан, оддийсиям бўлаверадими?» деди.

Ишчи: «Четникини, сифатлисини беринг», деди.

Сотувчи масхара оҳангида: «Униси қиммат-да» дедию, хахолаб кулиб юборди.

Ишчи сотувчига қўлларини кўрсатиб, «Мен устаман, цемент билан ишлайман. Шунинг учун қўлим дағаллашиб, қизчамнинг юзини силай олмаяпман. Шунга, қўлни юмшатадиган малҳам бўлса, беринг демоқчи эдим. Пулини бир амаллаб тўлайман», деди.

Сотувчи бу гапни эшитиб, жим бўлиб қолди. У қўллари қадоқ бўлиб кетган бу ишчининг олдида ўзини ниҳоятда ҳақир санади, чунки анчадан бери фарзандларини бағрига босмаган, эркалатмаган эди.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аъробий келиб, «Сизлар ёш болаларингизни ўпасизларми? Биз ҳеч ўпмаймиз», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим», дедилар».

Шарҳ: Демак, жажжи болаларни ўпиш кишининг қалбида раҳмат борлигининг аломати экан. Аксинча, ёш болаларни ўпмаслик қалбда раҳматнинг йўқлиги аломати экан.

 Фарзанд ўстириш, уни тарбиялаш жуда машаққатли иш. Бола доимо меҳрга, раҳм-шафқатга муҳтож бўлади. Шунинг учун ҳам Исломда болаларга раҳмли бўлиш катта савобли иш даражасига кўтарилган. Бу улкан ҳақиқатни ҳеч бир ота-она зинҳор унутмаслиги керак.

Чинакам фақирлик – ҳамённинг эмас, қалбнинг бўшлигидир.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон, islom.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Банда мазаммат қилинаётган дунёнинг ўзи нималигини, унинг нимасидан четда бўлиши керагу, нимасидан четланмаса ҳам жоизлигини билмагунича, уни ёмон деб билишнинг давоми...

4391 09:00 / 26.07.2021
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғи билан завжаси Ҳожар ва гўдаги Исмоилни ҳеч нарса ўсмайдиган ва кимсасиз Маккага ташлаб кетди. Сўнгра ўша машҳур .Замзам, давоми...

3526 12:30 / 27.10.2025
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2370 12:33 / 17.03.2024
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер, деган гап одамларга етган биринчи нубувват давоми...

1932 15:40 / 26.06.2021