1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маккада хайрия ифторлигига рухсат берилди

08:06 / 21.03.2021 2008 pdf Ўқиш режими + -

Рамазоннинг хайрия ва бирдамлик руҳига мувофиқ, Маккадаги мусулмонлар муборак ойнинг энг қадрли, хайрли ишларидан бирини янгилашлари мумкин. Бу йил муқаддас шаҳар маъмурлари коронавирус пандемияси туфайли аввал тақиқланган хайрия ифторларига рухсат беришга қарор қилишди.

Анъанага кўра, Рамазон ойида ҳамма рўзадорлар озиқ-овқат билан таъминланадилар. Одатда, хурмо, ичимликлар ва иссиқ овқат тарқатилади ва масжидларга, муҳтожларга тақсимланади. Бу йил махсус ҳолда ўралган озиқ-овқат ва сувни тарқатишга рухсат берилади. Муҳтожларга ёрдам бериш учун ушбу хайрияда иштирок этишни истаганлар олдиндан мурожаат қилишлари керак.

Маккада туғилиб ўсган Муҳаммад ад-Досарининг таъкидлашича, унинг оиласи азалдан хайрия ифторлигини уюштиришда қатнашган.

«Ўтган йилги Рамазон ҳаммамизга қийин бўлди, чунки биз жамоатимизга ёрдам бериш ва масжид меҳмонларини кутиб олиш имкониятидан маҳрум бўлдик», дейди у.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Таржимон
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев давоми...

1738 18:43 / 21.09.2023
Бугунги кунда юртимиздаги масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеъларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.Шу давоми...

2471 11:24 / 01.03.2022
Эрон Ислом Республикаси элчиси Козим Жалолий Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган Рамазон чодириrdquo хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини давоми...

2343 17:55 / 30.04.2022
Жорий йилнинг 11 август куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида .Ҳайрат улаброр,га ёзилган шарҳнинг 2китоби тақдимоти бўлиб ўтди.Тақдимотда давоми...

1773 15:00 / 12.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021