1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ўз замонасининг ҳофизи бўлган улуғ зот

10:55 / 21.03.2021 1861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз, имом, мусанниф Абу Саъд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис Идрисий Истиробозий. Самарқанд муҳаддиси бўлганлар. «Тарихи Самарқанд», «Тарихи Истиробоз» ва бошқа бир неча асарларнинг муаллифи.

Абул Аббос Муҳаммад ибн Яъқуб Асом (бу киши энг катта шайхларидан), Абу Нуаъйм Муҳаммад ибн Ҳаммувайҳ Истиробозий, Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ибн Ҳорун, Абу Аҳмад ибн Адий ва бошқа кўп шайхлардан ҳадис эшитганлар. Шайхлари ва ҳадисларнинг боблари ҳақида китоб тасниф этганлар.

Бу кишидан Абу Али Шоший, Абу Абдуллоҳ Хаббозий, Абу Масъуд Аҳмад ибн Муҳаммад Бажалий, қози Абул Ало Муҳаммад ибн Али Воситий, Абу Саъд Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Канжарузий ва бошқа кўплар ҳадис ривоят қилганлар.

Хатиб Бағдодий: «Идрисий – сиқа», – деганлар.

Бағдодда ҳам ҳадис ривоят қилганлар.

405 йили 80 ёшда Самарқандда вафот этганлар.

Ўз замоналарида Самарқанд ҳофизи бўлганлар.

Бизга Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ, у кишига Абдул Муъиз ибн Муҳаммад, у кишига Абул Қосим Мустамлий, у кишига Абу Саъд Табиб, у кишига Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ҳажга келган пайтларида хабар берганлар. У кишига Самарқандда Юсуф ибн Муҳаммад, у кишига Қосим ибн Ҳанбал Сарахсий, у кишига Исҳоқ ибн Исмоил Самарқандий, у кишига Маъруф ибн Ҳассон Самарқандий Ибн Абу Зиибдан, у киши Нофеъдан, у киши Ибн Умардан ҳадис айтиб берганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من ربى شجرة حتى نبتت كان له كأجر قائم الليل صائم النهار وكأجر غاز في سبيل الله دهره

«Ким бир дарахт экиб ўстирса, унга тун бўйи намоз ўқийдиган ва кун бўйи рўза тутадиган, бутун умрини Аллоҳ йўлидаги ғазот билан машғул қилганнинг савоби берилади», – дедилар».

Бу ноаниқ санад, матн ҳам нотўғри. Ибн Абу Зиибнинг ҳадислари қабул қилинмайди.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўлиқ исми шарифи ndash Нуриддин Алий ибн Султон Муҳаммад алҲаровий алМаккий алҳанафий, алҚори номи билан танилган.Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳи қироат давоми...

6081 22:00 / 27.04.2017
Агар ҳақ сўзни айтолмасанг, ботилга қарсак чалма Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан. Аллоҳга, бирор нарса бериши учун давоми...

5320 18:30 / 27.05.2021
Буюк амир, ҳофиз, мунаққид, насабшунос, сўзлари ҳужжат мавлоно Абу Наср Али ибн Ҳибатуллоҳ ибн Али ибн Жаъфар ибн Али ибн Муҳаммад ибн амир Дулф ибн амир, давоми...

2096 11:07 / 20.09.2020
Имом, шайх, узоқ умр кўрган, воиз, Бухоро муснидларидан Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Хизом Хизомий Бухорий.Тўрт юзинчи йилнинг охири ndash тўрт юз давоми...

2392 11:00 / 03.01.2021