1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида кўзи ожизлар ўртасида «Асмоул-ҳусно» танлови ўтказилди

18:50 / 25.03.2021 2305 pdf Ўқиш режими + -

Имом Байҳақийнинг «Зуҳдул кабир» китобида Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

Тафаккур қилинглар ва надомат чекишдан олдин билиб-ўрганинглар. Дунёга мағрур бўлманглар. Соғлом киши бир куни касал бўлади, янги нарса бир куни эскиради, неъмат бир куни тугайди, фаноликка юз тутади, ёшлик ҳам кексалик сари равона бўлади.

Шундай экан, Яратган Роббингни ёдга олишинг, Унинг санъати асари бўлмиш коинот ва ундаги барча мавжудот-махлуқотларнинг яратилиши ҳақида тафаккур қилишинг, беихтиёр лол қолиб, У зотга ҳамд айтишинг, ўзингни ҳам, борингни ҳам асрайдиган мустаҳкам қўрғондир.

Бугун 25 март куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар, яъни кўзи ожизлар ўртасида «Асмоул-ҳусно» танлови ўтказилди. Танлов эркак ва аёл-қизлар ўртасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини ёд олган ҳолда ўз қобилиятларини намойиш этдилар. Сизу бизга ибрат ва намуна ўлароқ ўтган танловни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Вақф» хайрия жамоат фонди юқори савияда ташкиллаштириб берди. Очиғи, соғлом инсон ушбу танловни кузатар экан, барча иштирокчиларнинг маҳоратига тан бермай иложи йўқ. Айниқса, тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ва равон қатнашган иштирокчиларнинг чиқиши барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллади десак муболаға бўлмайди. Эй инсон, қалб кўзингни оч, ҳозир сенда барча имкониятлар муҳайё, Аллоҳга тавба қилишга, Унга шукр ва итоат этишга шошил деган ҳис туйғулар ўтган бўлса неажаб.

Тўғриси, танловда қатнашган иштирокчиларнинг имконияти чекланган дейишга тил ожизлик қилди. Чунки у ерда ожизлар биз эдик.

Тадбирга «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Хайруллоҳ ҳожи Акромов ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ходимаси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиласи Дилбар Аҳмедова, Тошкент шаҳар бош отинойиси Зулайҳо Соатовалар ташриф буюришди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан салавотлар, нашидалар айтилди.

Иштирокчиларнинг чиқишларини жамоатчилик вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада 3 ўрин соҳиби Камолиддин Салоҳиддиновга насиб этди.

2 ўрин совриндори Муҳаммад Тўхтасинов бўлди.

Биринчи ўринни эса икки киши эгаллади. Улар Искандар Исмоилов ва Давронбек Зиёвиддиновлар бўлишди.

Аёл-қизлар ўртасида эса 3 ўрин соҳибаси Ҳалима Жумаева бўлди.

2 ўринни Муштарий Жамилова эгаллади.

Олий, биринчи ўрин ғолибаси Дилафруз Нодировага насиб этди.

Ғолибларга ва совриндорларга, вақф хайрия жамоат фонди томонидан қимматбаҳо мукофотлар, Qur’on.uz cайти эса Брайл алифбосидаги Қуръони Карим ҳамда барча иштирокчиларга «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси томонидан бир порали Қуръони Карим ва эсдалик совғалар топширилди.    Танлов якунида «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов дуолар қилиб берди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси узоқ йиллар халқимизга ва динимизга хизмат қилиб келаётган Тошкент шаҳар Олмазор тумани .Имом Термизий, давоми...

2132 21:48 / 10.04.2021
Миср хаттотлари иттифоқининг раҳбари Масад Хизр Пурсаид АлВади университетида араб тилини ўрганаётган энг ёш 19 ёшли хаттот Абдул Карим Муҳаммад Марканга Қуръон давоми...

2135 09:30 / 20.02.2021
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2312 16:51 / 06.10.2021
Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 давоми...

6083 09:40 / 06.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021