1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Сарҳисоб 2020» танлов ғолиблари мукофотланди

07:55 / 01.04.2021 1294 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Сарҳисоб 2020» танловининг якуний босқич ғолиблари эълон қилинди.

Танлов икки босқичда ўтказилди. Дастлаб ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди. Вилоят миқёсида ғолибликни қўлга киритганлар республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Республика босқичига ўтган иштирокчиларнинг ижодлари махсус ҳайъат томонидан кўриб чиқилди. Юборилган материаллар орасидан танлов шартларига жавоб бермайдиганлари чиқариб ташланди.

Танлов бешта йўналиш бўйича ташкил этилди – «Йилнинг энг фаол тарғиботчиси»«Телевидение»«Радио»«Даврий матбуот» ва «Интернет». Шунингдек, танлов натижасида йил давомида фаоллиги билан алоҳида ажралиб турган энг яхши ижодий иш бўйича ягона ўринли – «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусидаги энг яхши ижодий иш йўналиш ҳам ўрин олди. Ушбу номинациялар бўйича республикамизнинг турли вилоятидан фаол ижодкорлар иштирок этишди.

Ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги иштирокчилар танлов ғолиби деб топилди:

БОШ МУКОФОТ – ЭНГ ЯХШИ ИЖОДИЙ ИШ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Холиқназаров Нуриддин

ТЕЛЕВИДЕНИЕ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Тўлқин Шамсиев, “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” муҳарририяти режиссёри (“Ҳидоят сари” кўрсатуви);

2-ўрин: Баҳадир Абдираманов, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси.

3-ўрин: Мирзамақсуд Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби;

РАДИО ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Исҳоқ Арабов, “Зиё чашмаси”, “Маърифат зиёси”, “Имом Бухорий ўгитлари” дастурлари муҳаррири;

2-ўрин: Баҳромжон Турсунов, Фарғона шаҳар “Жўйдам” масжиди имом-хатиби;

3-ўрин: Муҳаммади Қораев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари, Қарши шаҳар "Қумқишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби.

ДАВРИЙ МАТБУОТ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Азизбек Холназаров, “Шамсуддинхон Бобохонов НМИУ” муҳаррири.

2-ўрин: Салимжон Шокиров, Андижон шаҳри “Хонақо” жоме масжиди имом-хатиби.

3-ўрин: Қурбонали Пирматов, Фарғона шаҳри Бешариқ тумани “Узун” жоме масжиди имом-хатиби.

ИНТЕРНЕТ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Раҳматуллоҳ Жалилов, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар “Саҳоба Зайд ибн Ҳориса” жоме масжиди имом-хатиби, Fargonaziyo.uz сайти муҳаррири.

2-ўрин: Руҳиддин Акбаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими.

3-ўрин: Муҳаммад Юсуф Тўрақулов – Андижон Олтинкўл тумани бош имом-хатиби.

ЭНГ ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Жалолиддин Ҳамроқулов, Тошкент шаҳри “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси;

2-ўрин: Жасур Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби;

3-ўрин: Саттаров Хайрулло, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

Танлов ғолибларига танлов мезонига кўра, 3-ўринга – мини печь, 2-ўринга – блендер, 1-ўринга – чангютгич, Олий мукофотга эса замонавий (Smart) Телевизори топширилади.

Аллоҳ таоло барча ғолибларни Ўзининг розилиги билан мукофотласин. Дин хизмати, мусулмонлар манфаати йўлида олиб бораётган хайрли амалларида Ўзи куч-қувват ато этсин. Барчамизни дини хизматига қабул қилганлар қаторида қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
2023 йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган .Ислом санъати биринчи биенналеси,да Ўзбекистондан 17 та тарихий давоми...

2136 16:50 / 18.01.2023
Устоз Муҳаммад Шокир домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, яқинларига давоми...

1791 19:34 / 06.09.2023
Рамазон ойи арафасида чиқарилган, Каъба рельефи акс этган 20 граммлик тўртбурчак олтин нишон Уэлс мусулмонлари кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Буюк давоми...

1778 13:30 / 16.03.2023
Буюк британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул давоми...

2693 11:00 / 01.12.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021