1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Сенга айтар бир сўзим, дўстим!

17:00 / 28.04.2022 5136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.

Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг катта раҳматию неъмати эканлигини билсайдинг.

Эҳ дўстим, сен келаётган Рамазон ойининг қадрини билсайдинг. Унинг шукуҳини сезсайдинг. Ифторлик ва саҳарликдаги лаззатларни ҳис қилсайдинг. Бу ой сен қилган қанчалар гуноҳларинг кечирилишини, онадан туғилгандек пок бўлиб чиқиш имконияти эканини билсайдинг. Таровеҳда Қуръонга сомеъ бўлиб туришнинг қанчалар ёқимли ва тенгсиз онлар эканини билсайдинг. Айниқса, хатми Қуръон якунланганидан кейин яна Каломуллоҳга сомеъ бўлишни, яна унга эргашиш учун барча нарсадан воз кечиб, бутун қалбинг Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, дея қулоғинг остида Қуръон янграётгандек бўлаётганини, бу онлар ҳеч нарсага алиштириб бўлмас онлар эканини билсайдинг. Бу онларда осмон бир қадамдек, тананг қушдан-да енгилдек, дунё бир томчи сув каби эканлигини ҳис қила туриб, гўё Яратган сени ёнингда кузатиб турганини ҳис қила туриб, ҳақиқий бахт нима эканлигини билсайдинг.

Эҳ дўстим, бундай бахтли онларга етишишга оз фурсат, саноқли кунлар қолди.

Эҳ дўстим, келаётган Рамазон сени ана шундай онларга ошно этишини дуо қилиб қоламан.

Мўмин Қобилов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёмитаровиҳ намози солиҳ, мақбул бўлишини умид қилади. Саъйҳаракатини Аллоҳнинг наздида мақтовга сазовор бўлиши хоҳлайди. Ва манашу давоми...

6358 10:00 / 08.04.2024
Эй Роббим Ҳолимизга раҳм қил Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамизЗотан, энг меҳрибон, раҳмшафқатли Зот ЎзингсанШу сабабли бизларни давоми...

4125 17:00 / 26.04.2022
Рамазон ойидаги Қадр кечасининг фазилати минг ойдан афзал ва мўътабардир. Бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир. Қадр кечасида давоми...

4287 16:56 / 30.03.2024
Папирос чекувчиларга айтамизки, бу балоданқутулишингиз учун Рамазон ойи ажойиб фурсатдир. Уни ташлашга Рамазон келмасидан олдин қасд қилинг, ниятингиз яхши давоми...

1916 14:00 / 29.03.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021