1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда «Имом ал-Бухорий» масжиди очилди

09:08 / 10.04.2021 2629 pdf Ўқиш режими + -

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи арафасида, шу йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида чиройли мусулмонлар ибодатхонаси очилди. 

Масжидга «Имом ал-Бухорий» номи берилган, деб хабар беради Podrobno.uz. Масжид 2020 йил март ойида мамлакатимизнинг Ислом меъморчилигини ўрганиш доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Гунадарма университети архитектура факультети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг лойиҳаларига биноан қурилган.

Чет элда Ўзбекистоннинг ижобий имиджини тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида, Жакартадаги Ўзбекистон элчихонаси Индонезиянинг Гунадарма университетининг 200 нафар талабаси учун 2020 йил 4 мартдан 18 мартгача Ўзбекистонга саёҳат уюштирди.

Индонезиялик профессор-ўқитувчилар ва талабалар Бухоро, Самарқанд ва Тошкентнинг тарихий меъморчилигини ўрганишди. Саёҳат якунлари бўйича Индонезияда Ўзбекистонда тарихий биноларни қуриш усулларини амалга ошириш бўйича тавсияномалар тузилди.

Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, дунёда коронавирус ҳолатига қарамай, ўзбек меъморчилиги услубидаги масжид тўлиқ қурилди. Лойиҳа тўлиқ Гунадарма университети томонидан молиялаштирилди.

Янги масжидни безаш учун Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Қуръони Каримнинг «Усмон мусҳафи», Имом ал-Бухорий мажмуаларининг деворий фотосуратларини тақдим этишди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Американинг Орландо шаҳрида ҳайит намоз ўқилди. Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси имом домлаларга ўз миннатдорчилигини билдириб эсдалик совғалар улашди. давоми...

2044 05:59 / 03.05.2022
Куни кеча Ҳажrdquo ва Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Умра тадбири билан давоми...

2108 14:33 / 19.03.2022
Жорий йилнинг 19 май куни мамлакатимизга келган Қатар вақф ва ислом ишлари вазири ўринбосари Муҳаммад алКавварий бошчилигидаги делегацияни Диний идора раисининг давоми...

1092 14:14 / 20.05.2025
Туркиянинг Мардин вилоятида яшовчи Султон Кўсенга муфтийлик вакиллари унинг учун махсус тайёрланган совғаларни топширди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот давоми...

2560 14:00 / 24.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021