1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Имрон Исо ибн Умар

18:00 / 11.04.2021 2123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаддис, садуқ Абу Имрон Исо ибн Умар ибн Аббос ибн Ҳамза ибн Амр ибн Аъян Самарқандий. Абу Муҳаммад Доримийнинг шогирдлари. Доримийдан «Муснад”ларини ривоят қилганлар. Ривоятлари мақбул шайх. У киши ҳақларида бирор камчилик билмайман.

У кишидан Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Коғазий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳаммувайҳ Сарахсий ҳадис ривоят қилганлар. Вафотлари санаси аниқ эмас. Аммо 320 йил атрофида Самарқандда ҳаёт бўлганликлари ҳақида маълумот бор.

У киши ва Шоший биз тинглаган икки китоб борасида машҳур бўлганлар. Иброҳим ибн Хузайм Шоший ва Исо ибн Умар Мовароуннаҳрда ўз асрдошлари Муҳаммад ибн Юсуф Фарабрийнинг табақасидагилардан. Вафотлари ҳам бир-бирига яқин. Валлоҳу аълам.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиий алҚазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири ndash Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари .Робиа, давоми...

4168 21:57 / 27.04.2017
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўша вақтда илми калом деб номланган ва ақийда масалалари бўйича баҳс юритадиган илм соҳасида бир неча китоблар давоми...

314 20:02 / 27 февраль
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдували қори Али қори ўғлининг уйларига ташриф буюрдик. Қори домланинг давоми...

12722 09:43 / 27.12.2017
Мелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси ndash олий мадрасага асос солинади. У .Дор алулум, номи остида бугунги кунгача мингминглаб давоми...

3727 19:30 / 04.06.2021