1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида таровеҳ намози ўқилди

02:30 / 13.04.2021 2613 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шукрлар бўлсинки, Рамазоннинг илк кунларига ҳам етиб хатми Қуръонларни ҳам бошлаб олдик.

Бугун 2021 йил 12 апрель куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида Рамазоннинг дастлабки таровеҳ намози ўқилди. Унда кўплаб ҳамюртларимиз иштирок этиб, Ҳамидуллоҳ қори Арипов ва Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қориларга сомеъ ҳолда Қуръон тинглашиб таровеҳ намозларини адо этишди. Ибодатлар адо этилгач жамоат ила дуолар қилинди ва «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидининг имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ муборак Рамазон ойи билан барчани табрикладилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кириши арафасида шундай марҳамат қилганлар: «Эй инсонлар! Улуғ, муборак ой сизларга соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан кўра яхшироқ бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини фарз қилди, кечаси бедор бўлишни нафл қилди. Ким унда бирор бир яхшилик билан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилса, худди бошқа ойларда бир фарзни адо қилганга ўхшайди. Ким унда бир фарз амални адо этса (бошқа ойларда) етмишта фарзни адо қилгандек бўлади. Бу ой сабр ойидир. Сабрнинг савоби жаннатдир. Бу ой ўзгаларга меҳр-мурувват кўрсатиш ойидир. Бу ойда мўмин кишининг ризқи зиёдалашади. Ким бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, бу унинг гуноҳларига мағфират ва жаҳаннамдан озод бўлишига сабаб бўлади. Ҳамда ифторлик қилиб берганга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, ўшанча ажр бўлади».

Имом Байҳақий, Ибн Ҳузайма ривояти.

Ушбу ойнинг ғанимат онларини Роббимиз ризоси учун чин ихлос ила гўзал ибодатлар ва солиҳ амаллар қилиш билан ўтказиш, унинг даргоҳида улуғ ажру-мукофотлар ва жаннатда олий даражалар соҳиби бўлишни насиб этсин.

Рамазон барчамизга муборак бўлсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алҳамдулиллаҳ, муборак Рамазон ойига ҳам етиб келдик. Бу ойнинг улуғлигини билмаган, баракасини англамаган бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таоло бу ойни ибодатга давоми...

251 18:08 / 25 февраль
ndash Бир кечаси минг ойдан яхши бўлган кун келишини ёдимизда тутайлик Унга ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғомон етказ ndash давоми...

2143 10:47 / 02.04.2024
Аллоҳ таоло инсонни икки олам орасида яратди. Уларнинг биринчиси руҳоният олами, иккинчиси моддият олами. Инсон ушбу икки оламнинг ўртасидадир. Чунки Аллоҳ таоло давоми...

2075 13:46 / 02.03.2025
Рамазонда тунги нафл намозлар масжидларда жамоат билан ўқилади. Фиқҳий китобларимизда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқишга доир турли фатволар бор. Хусусан, давоми...

2317 11:45 / 14.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021