1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Баракага тўла ой

18:08 / 25 февраль 250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Алҳамдулиллаҳ, муборак Рамазон ойига ҳам етиб келдик. Бу ойнинг улуғлигини билмаган, баракасини англамаган бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таоло бу ойни ибодатга хослади. Бу ойда бандаларга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳматлари нозил бўлади. Биз Унинг раҳматларини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу ойда шундай амаллар борки, уларни ҳар бир мусулмон билади ва бажаради ҳам. Масалан, бу ойда рўза тутиш фарз қилинган. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар Аллоҳнинг тавфиқи ила рўза тутадилар. Яна, таровеҳ ўқийдилар, бу суннат амални жамоат бўлиб бажариш саодати мусулмонларга насиб бўлади. Лекин ҳозир бошқа бир жиҳатга эътиборингизни тортмоқчимиз. Одатда, муборак Рамазон ойида фақат рўза тутилади ва кечаси таровеҳ ўқилади, холос, бундан бошқа айри хусусияти йўқ, деб тушунилади. Тўғри, бу икки ибодат Рамазон ойининг энг катта ибодатларидан эканида шубҳа йўқ. Лекин фақат шунинг ўзигина эмас, балки, муборак Рамазон бундан ҳам кўпроқ нарсани талаб қилади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зарият сураси, 56-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонни яратишдаги асосий мақсадини баён этди. У ҳам бўлса, инсон фақат Аллоҳга ибодат қилсин. Яъни, Аллоҳ жинлар ва инсонларни фақат бир иш учун яратдики, улар Ўзинигина ибодатини қилсинлар. Инсон ҳаётининг моҳияти, унинг дунёга келиши ва дунёда яшашининг асл мақсади шу – у фақат Раббига сиғинсин, тамом!

«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 7 ноябрдаги 03-07/7307 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб Жавоб мусулмон эркагу аёл, балоғатга етганетмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, давоми...

9323 11:00 / 28.03.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни Рамазон ойи рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган давоми...

1763 17:03 / 21.02.2025
Афсуски, кўплаб кишилар улуғ Рамазон ойини қадрига етмайдилар, уни ғанимат билмайдилар.Қанчадан қанча одамлар бу ойнинг кечаларини уйқуда, ғафлатда ўтказади давоми...

3059 11:00 / 19.04.2022
Ассалому алайкум азизлар Ийдул Фитр байрами барчангизга муборак бўлсин Ҳар йили қалбимизда интиқлик ва алоҳида эътибор билан кутадиган раҳмат ва мағфират ойи давоми...

6163 19:15 / 14.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021