1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Эй моҳи султон, марҳабо!

11:00 / 25 февраль 286 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақдан бизга келди эҳсон,
Қутулишлар бўлди осон,
Бу кечамиз ибтидодир,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Ҳақнинг бизга эҳсонисан,
Ўн бир ойнинг султонисан,
Сен бир саодат конисан,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Ҳақдан келтирдинг атолар,
Йўқ бўлар жумла хатолар,
Шод бўлар шоҳу гадолар,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Масрур этиб келдинг мени,
Пурнур этиб келдинг мени,
Роҳат этиб жону таним,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Лутфинг берди бизга сафо,
Бу кечамиздир ибтидо,
Сўзлар лисоним «Марҳабо,
Эй моҳи султон, марҳабо!»

Муждасидир ражаб ҳамон,
Меҳмонидир шаҳри шаъбон,
Хуррам бўлар аҳли иймон,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Ўн бир ойга бўлдинг сардор,
Қулларни афв этувчи Саттор,
Мағфур бўлар вақти ифтор,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Менга сафо сендан келур,
Дардга даво сендан келур,
Лутфу ато сендан келур,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Келдинг, гўзаллашди ҳаво,
Дардимизга бўлдинг даво,
Жон булбуллар айлар наво,
Эй моҳи султон, марҳабо!

Бу кеча ийд этди олам,
Нурга тўлди бутун олам,
Миноралар қандил билан,
Бўлди шарафли дам-бадам,
Эй моҳи султон, марҳабо!

«Моҳи Рамазон муборак» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 13 декабрдаги 03-07/9318-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз ҳикмати ила йилни ўн икки ойга тақсим қилди ҳамда уларнинг ичидан бир ойни танлаб, бошқаларидан афзал қилди. Бу Рамазон ойи бўлиб, унда давоми...

1769 16:00 / 08.03.2025
Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашларича, .ҳайит, сўзи ҳам асли .ийд, сўзидан олинган экан. .Ўзбек тилининг изоҳли луғати,, 676бет. Москва. 1981 йил.. Ўғузлар қадимги давоми...

4041 14:30 / 28.04.2022
Муборак Рамазон ойи якун топди, энди шу вақт оралиғида нималарни якка ва умумий тартибда ўрганганимиз ҳақида ўйлаш вақти келди ndash ҳар биримиз Абадий, Энг Олий, давоми...

5436 11:00 / 21.04.2023
ndash Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.ndash Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.ndash Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангнибузма.ndash давоми...

2518 17:45 / 22.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021