1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шайх Ҳаддоднинг келажакка умиди

10:00 / 20.04.2021 3352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жазоирдаги Франция ихтилолига қарши қўзғолон раҳбари, олим шайх Ҳаддод, маҳкамага тортилган пайтда, курсига ўтиришни рад этди. Балки ерга ўтирди. Бунда тушунганлар учун жуда катта маъно бор эди!

Француз судья шайхдан сўради: «Сон ва аслаҳангиз етарли бўлмагани ва ғалаба имконияти жуда кам бўлгани ҳолда, нима учун қўзғолонга қарор бердингиз?».

Жавоб шундай бўлди: «Французлар юртимизга бостириб кириб, унда муқим ўрнашдилар. Одамлар уларнинг борлигига кўника бошлашди. Француз ихтилоли жазоирликларга табиий ҳолатга айланишидан, бинобарин унга рози ва таслим бўлиб қолишларидан хавотирга тушдим. Келажак авлодлар учун ҳуррият дарахтини экдик ва уни қонимиз билан суғордик».

Маҳкама шайхни 80 йиллик қамоққа ҳукм қилди. У киши кулиб: «Сиз 80 йилга ҳукм қилдингиз, Аллоҳ эса 8 кун хоҳлади», дедилар.

Дарҳақиқат ҳукмдан 8 кун ўтиб шайх Ҳаддод вафот этдилар, Аллоҳ раҳматига олсин!

Бу воқеда бизларга ҳам муҳим ибрат бор. Ҳақиқий мустамлакачилик чекиниб, маънавий-маданий мустамлакачиликнинг барча кўринишлари хуруж қилаётган ва ғарбнинг, хусусан русларнинг ташвиқот-тарғибот машинаси бор кучи билан ҳаракатланаётган ва айрим миллатдошларимиз ғарбона ва русиёна гапириб, ҳам фикрлаб турган бир пайтда, ҳаммамиз шайх Ҳаддоддек хавотирда, ҳушёрликда яшамоғимиз ва бундай хуружларга қарши туришда улардек динпарвар ва ватанпарвар зотларга эргашмоғимиз даркор. Акс ҳолда Аллоҳ, тарих ва келажак бизни кечирмайди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши шайхнинг ҳузурига бориб .Эй шайх, нега мен доим яхшилик қилиб юрадиган кишилардан ўзимга нисбатан ёлғон ва хиёнатни кўраман,, деб сўради. Шайх саволга давоми...

2242 16:00 / 05.01.2023
Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга деди Мен бир кишининг олдидан келяпман, у одамларга Қуръонни ёддан айтиб туриб ёздиряпти Умар розияллоҳу анҳу ғазабга давоми...

2571 13:46 / 24.11.2025
Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан quotҚўлингга нима бўлдиquot деб сўрадилар. У quotОтам жоҳилият даврида quotҚўлинг шол бўлсинquot деб давоми...

3735 15:00 / 16.01.2022
.Ният, арабча сўз. Ўзбекчада .мақсад,, .ўй,, .мўлжал,, .ўйлаб қўйилган иш, маъноларини англатади. Истилоҳда эса ниятга Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ давоми...

2522 14:08 / 18.09.2023