1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Бобурнома»нинг илк қўлёзма нусхаси юртимизга топширилди

12:40 / 20.04.2021 2311 pdf Ўқиш режими + -

 Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Эрон Форс тили ва адабиёти академияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Нассири, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Илмий-техник ҳамкорлик қўмитаси (COMSTECH) ҳузуридаги Ислом университетлари аро виртуал тармоқ (CINVU) Бош котиби Карим Барзегар Нажафий билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА манбасига таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Тадбирда Муҳаммад Нассири Теҳрон шаҳридаги «Гулистон саройи» музейида сақланаётган «Бобурнома» қўлёзмасининг кўчирма нусхасини Ўзбекистоннинг Эрондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Баҳодир Абдуллаевга топширди.

Суҳбатдош ушбу қўлёзма ноёб ва дунёда ўхшаши йўқлигини таъкидлади. У насталиқ услубида ёзилган ва кўплаб таниқли бобуршунослар унинг ўзига хослиги ва аҳамиятини тасдиқлайди.

Баъзи маълумотларга кўра, қўлёзма Бобур тириклиги даврида кўчирилган бўлиши мумкин. Китоб қўлдан қўлга ўтиб, Эронга кажарлар сулоласи вакилларидан Насриддин Шох Кажар (1848-1896) даврида келиб қолган. Асар сўнгги 150 йил давомида «Гулистон саройи» музейида сақланиб келинмоқда.

Учрашувда Муҳаммад Нассири май ойининг ўрталарида ўзбек бобуршунослари билан тажриба алмашиш, «Бобурнома» ҳақида тайёрланаётган китобини янги материаллар билан тўлдириш учун Ўзбекистон фондларида сақланаётган қўлёзмалар билан танишиш мақсадида мамлакатимизга келишни режалаштираётганини маълум қилди.

Манба: muslim.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Манчестер Юнайтед, футбол клуби биринчи марта .Олд Траффорд,да ифторлик ташкиллаштирди. Клуб стадионида жамоанинг мусулмон вакиллари ва мухлислари учун давоми...

1220 12:07 / 26.03.2025
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 1718 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз давоми...

2874 14:10 / 25.05.2020
Шу кунларда жуда ҳам қувончли хабар эшитдим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг давоми...

1141 11:56 / 19.03.2025
Йел университети тарихида биринчи бор мусулмон аёл талабалар уюшмасининг президентига айланди. Бу ҳақда mynamaz.ru нашри хабар берди.Молекуляр ва уяли биология давоми...

1771 11:30 / 07.05.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021