1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тарбияли фарзанд неъмати илоҳийдир!

11:00 / 21.04.2021 2674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг Фотима исмли қизлари бор эди. У имомнинг «Муватто» номли ҳадис тўпламларини ёддан билар эди. Шогирдлар имом Моликка «Муватто»ни ёддан ўқиб беришаётган пайтда Фотима эшикнинг ортида ўтирар, агар у эшикни тақиллатса имом Молик шогирдларининг хато қилганини шундан билар эдилар.

Имом Моликнинг Муҳаммад исмли ўғиллари бўлиб у кабутар боқишга қизиқар эди. Имом илмни унга суйдириш учун барча ишни қилдилар аммо фойдаси бўлмади. Бир куни имом ўғилларини кабутарнинг ортидан югуриб юрганини кўриб қизларига ишора қилиб дедилар:

«Одоб Аллоҳнинг одобидир. Бу ўғлимнинг аҳволи, мана бу эса қизим». Ушбу жумлани араблар тасалли ва юпанч учун ишлатишади. Агар ота-она фарзанди тарбияси учун етарлича саъй ва ҳаракат қилса-ю аммо натижа бўлмаса шу гапни ишлатишади. Бу гап ҳам тасалли, ҳам эслатмадир. Бу солиҳ фарзанди борларга эслатмадир. Уларга фақатгина меҳнатларига суянмасликни таълим беради. Тарбияли фарзанд неъмати илоҳийдир!

Имом Моликнинг қизлари Фотима отаси фақир бўлиб қолганида бозорга чиқиб кўкат ва сабзавотлар сотар, отасига ёрдамлашар эди. Улар нон ва кўкат сотишар эди.

Бир куни имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг ишлари чиқиб қолиб қизлари Фотима бозорда ўзи ёлғиз қолди. Бир киши унинг олдига келиб: «Кўкат олмоқчиман, эртага бизга нон келса пулини олиб келаман» деди. Яъни, кўкатнинг ўрнига нон бермоқчилигини айтди. Фотима: «Бу жоиз эмас», деди.

У киши: «Нега?», деб сўради.

Фотима: «Чунки таомни таомга сотиш қўлма-қўл бўлиши лозим».

У киши Фотимадан кимлигини сўради. Фотима имом Моликнинг қизи эканлигини айтди.

Солиҳларнинг аҳли ҳам ёмон бўлиши мумкин. Бунда бизга пайғамбарлар мисол бўла олишади. Лут алайҳиссаломнинг хотинлари кофира эди. Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари ва хотинлари кофир эдилар. Иброҳим алайҳиссаломнинг оталари кофир эди. Набий алайҳиссаломга амакилари Абу Лаҳабнинг кофирлигини айтиб, уни танқид қилиб оят нозил бўлди.

Инсон фарзандларига яхши тарбия беришга ҳаракат қилади. Аслида қоида шуки,  тарбия ўз самарасини бериши керак. Аммо ҳар қандай қоиданинг истисноли томони бўлади. Нуҳ алайҳиссалом ўғилларининг тарбиясида, Аллоҳга бўлган даъват йўлида нуқсонга йўл қўйиши мумкин эмас. Аммо ҳидоят Аллоҳнинг қўлида эканда, на чора. Нуҳ алайҳиссаломнинг оқ бўлган ўғли сувга чўкмаслик учун кемага миниш ўрнига тоққа чиқмоқчи бўлди. Меҳрибон ота: «Эй ўғлим! Биз билан (кемага) чиқ», дейишига қарамасдан у отага итоат қилмади.

Биз ҳаракатдан масъулмиз, натижадан эмас. Аллоҳ таоло биздан ўғил-қизларимизни қай тариқада тарбия қилганимиз ҳақида сўрайди. Бу тарбия нега натижа бермади дея сўрамайди. Солиҳлар қиссасида биз учун юпанч бор.

Агар хотининг сенга итоат қилмаса Нуҳ алайҳиссаломнинг хотинларини эсла. Агар отанг кўнглингдагидек солиҳ бўлмаса билгинки, у аниқ Иброҳим алайҳиссаломнинг оталаридан яхшидир. Куфрдан ўтадиган гуноҳ йўқдир.

Агар ўғлинг сени машаққатга қўйса билгин, у аниқ Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғилларидан афзалдир. Сен аниқки, ўғлингни кофир ҳолда кўз ўнгингда чўкиб ўлишини тасаввур қила олмайсан!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди. Бу ойнинг улуғлиги кўпчиликка маълум. Бу ойда бажариладиган амалларнинг савоби бошқа ойларга қараганда кўпайтириб берилишини давоми...

3742 12:30 / 01.05.2019
Тасаввур қилинг Шунча одам қиёмат куни сиздан ҳаққини олишни кутиб, навбатда турса.Биридан қарз олиб, қайтармагансиз, бошқасидан ўғрилик қилгансиз, яна бирига давоми...

3841 11:04 / 10.10.2020
1531 . . .Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анасдан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар, деб давоми...

14872 10:00 / 12.08.2019
Ибн Жарир 224ҳижрий санада таваллуд топиб, 310ҳижрий санада 86 ёшда вафот этган. Агар бу ёшдан балоғат ёшигача бўлган даврни ўн тўрт йил деб ҳисоблаб олиб ташласак, давоми...

2242 16:20 / 07.07.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021