1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойида атиргуллар шаҳри гуллади

12:18 / 21.04.2021 2968 pdf Ўқиш режими + -

Aнъанага кўра, Тоиф шаҳрида кўп асрлар давомида атиргуллар етиштирилиб келинмоқда. Бу йил гуллар айнан Рамазон ойида очилди. Тоиф гулларидан Замзам суви билан аралаштирилган эфир мойи Каъбани ювиш учун зарур ҳисобланади.

Тоифда 800 га яқин гул хўжаликлари мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудни кўпинча атиргуллар шаҳри деб аташади. Бу ерда ҳар йили 300 миллионга яқин гуллар очилади.

Бен Салманнинг фермаси ишчилари атиргул буталарини парваришлаб, ҳар куни ўн минглаб куртакларни йиғиб олишади. Улардан атиргул суви ва мойи, шунингдек, косметика ва ошпазлик саноати учун қимматли бўлган ингредиентлар тайёрланади.

Баъзи ишчилар далада гул теришса, бошқалари ички хоналарда саватга солиб тортишади. Сўнгра гуллар қайнатилади ва фильтирдан ўтказилади.

«Атиргул суюқлиги деярли буғланиб кетгунча баланд оловда қайнатамиз, бу ҳолат 30-35 дақиқа давом этади», дейди Бен Салмананинг ферма эгаси Халаф ат-Туйвейри. — Шундан сўнг фильтирлаш жараёни бошлангунга қадар ҳароратни тахминан 15-30 дақиқага туширамиз ва бу саккиз соат давом этади». Юзага мой чиқиши биланоқ, сузиб олиш жараёни бошланади.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британия Косерваторлар партияси бошқарувчиларидан бири ҳисобланган, собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон мусулмон аёлларга қарата айтилган фикрларидан давоми...

3505 16:00 / 19.06.2019
Мақола мавжув эмас

4243 05:00 / 11.03.2017
Шу йил 24 январь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари доирасида ҳукуматимиз делегацияси таркибида ташриф буюрган Ўзбекистон давоми...

1496 20:12 / 24.01.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021