1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қардош муфтийлар ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилдилар

20:12 / 24.01.2024 1496 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 24 январь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари доирасида ҳукуматимиз делегацияси таркибида ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда маърифий тадбирлар юқори даражада ташкил этилгани ҳақида сўз юритиш баробарида келгусидаги истиқболли режалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва халқаро анжуманлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашилди. Шунингдек, икки давлат раҳбарларининг диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этилди.

Мулоқот чоғида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда ватан, халқ ва дин равнақи йўлида жуда катта ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди. Бундан ташқари, у Шайхулислом даражасига етишда Тошкент ва Бухородаги устозлари, сафдошлари ва билим даргоҳларининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини билдирди.

Шайхулислом ҳазратлари ўтган 2023 йил ноябрь ойида Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуман юртимизда жуда юқори даражада ўтказилганини юксак эътироф этди. 

Муфтийлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва илм-фан соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга оид масалаларга ҳам урғу қаратдилар.



Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги .Christies, ва .Sothebys, аукцион савдо уйларида бўлди. Ташриф давомида .Christies, аукцион савдо уйининг давоми...

1087 11:58 / 30.11.2024
Брунейда туризмни ривожлантириш департаменти МПРТ томонидан Ислом туризмининг тамойилларини ўргатиш бўйича ташкил этилган семинарда 30 га яқин киши қатнашган. давоми...

1264 13:30 / 29.05.2021
2024 йилги ҳаж мавсумида ироқлик 104 ёшли онахон Казимия Ҳатим ҳаж ибодатини адо этиш учун 25 май куни шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропортига етиб келди. У давоми...

1624 17:10 / 10.06.2024
Жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси .Варроқ Термизий, масжидини расмий рўйхатдан ўтказиб, ушбу гувоҳномани масжид ходимларига давоми...

2290 09:30 / 22.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021