1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япониялик шифокор Шутаро Такаи Исломни қабул қилди

15:38 / 03.06.2021 6640 pdf Ўқиш режими + -

Қадимги япон терапияси мутахассиси, япониялик доктор Шутаро Такаи Аллоҳ таолонинг исмини эшитгандан сўнг Исломни қабул қилди.

Шифокор Япониянинг Токио шаҳрида туғилган. У ўзининг қадимий япон терапияси техникаси орқали мушак ва бўғимлар бўйича мутахассис ҳисобланади. Доктор Шутаро ҳозирда Покистоннинг Лаҳор шаҳрида истиқомат қилади.

Шутаро маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан суҳбатлашаётганда унинг елкасида чидаб бўлмас оғриқ борлигини айтди. Японияда унинг покистонлик дўсти Мақсуд унга қизиқ бир ҳолатни айтиб беради. Мақсуд дўсти Сайид Бабар Бухорий ҳақида сўзлаб беради.

Сўнгра япониялик шифокор Бабар Бухорий билан телефон орқали суҳбатлашади ва унга керакли муолажа ҳақида тавсия беради. Жараён тугагандан сўнг оғриқ йўқолади.

Телефон алоқасидан сўнг, доктор Шутаро ўз исмини доктор Алига ўзгартиради, у Покистонга етиб келиб, кейинчалик Исломни қабул қилади, сўнгра Сайид Бабар Бухорий билан учрашади.

Доктор Али ушбу муолажани «махсус қурилма»  ва уни CС60 деб номлади. Қурилмалар танадаги оксидга ташхис қўяди. Уни мушак ва томирларга суртиш пайтида тананинг турли қисмларида тиқилиб қолган тўсиқларни очади.

Бироқ доктор Алининг оғриқни даволашнинг руҳий усули ҳайратда қолдиради. Таъкидлаш жоизки, Ислом Японияда энг тез ривожланаётган диндир.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз ndash муаллимсиз қолганда замон, Нодонликдан қаро бўларди замон. Абдураҳмон Жомий Юртимиз равнақи ва динимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнати, ёш авлодни давоми...

1679 10:42 / 04.09.2023
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, давоми...

2636 12:41 / 02.08.2020
Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари давоми...

2269 15:45 / 14.04.2022
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани .Оқ қамиш, овул фуқаролари йиғинидаги .Мискин бобо, масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда давоми...

2294 18:30 / 23.02.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021