1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бой бўлишни хоҳлайсизми?

14:00 / 19.06.2022 7579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йўқсиллик кўпинча ҳар қандай йўл билан бойлик тўплашга ундайди. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, камбағаллик ножўя ишларга сабаб бўладиган ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Ва аксинча, бойлик, тўқчилик одатда танбалликка, дангасаликка, лоқайдликка боис бўлсада, бу ҳолат зарарлари камбағаллик келтириб чиқарадиган ёмон оқибатларга нисбатан камроқ бўлади.

Камбағаллик борлиқда ўрнатилган илоҳий қонуниятларга шаккоклик қилиш, ризқ тақсимотига нисбатан шубҳа гумонда бўлиш каби ҳолатларни келтириб чиқаради.

Камбағаллик дунёқарашни салбий кўринишга олиб келади. Бу ҳақда Зуннун Мисрий ҳазратлари: «Сабр нималигини билмайдиган фақирлардан яхшилик чиқмайди. Сен сабр қила оладиганларга насиҳат қилгин», деганлар.

Ислом таълимотига кўра, бойлик Аллоҳнинг катта ва шукронаси талаб этиладиган неъматларидан биридир. Камбағаллик эса муаммолардан бири бўлиб, мусулмон киши Аллоҳдан унга дучор қилмаслигини сўраши ва қўлидан келганича бунга ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло бойликнинг катта неъмат эканлигини айтиб бундай марҳамат қилади:

«Ва У сени камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?» (Зуҳо сураси, 8-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг нафсим Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетказиб, (ўрнингизга бошқа) гуноҳ қиладиган қавмни олиб келади. Бас, улар (гуноҳларига) истиғфор айтишади, Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини кечиради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта дуо қилган ва уч марта истиғфор айтган қойил қолдирар эди.

Абу Довуд ривоятлари.

Биз мўмин мусулмонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: «Аллоҳдан, куфр ва камбағалликдан, йўқсилликдан, хорликдан, зулм қилиб қўйишдан ёхуд мазлум бўлиб қолишдан Ўзинг сақлагин», деб ёлвориб сўраймиз, истиғфор айтамиз ва дуо қилиб қоламиз!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон ўзаро фосиқ бўлганлари солиҳларнинг, солиҳ бўлганлари эса фосиқларининг ҳаққига яхшилик тилаб дуо қилиши лозим.Шундайки, фосиқ солиҳ биродарига давоми...

839 11:11 / 07.09.2025
Ливаннинг энг бой кишиларидан бири бўлган Эмил Бустоний пойтахт Байрутнинг энг сўлим минтақасида ўзи учун қабр қаздирган эди. Бир куни шахсий самолётида парвоз давоми...

5732 10:00 / 20.02.2022
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим давоми...

5099 16:20 / 26.01.2024
Ким сенга ёмонлик қилган бўлса демак, боғичингни ечибди. Зеро, яхшилик кишандир. Жалолиддин Румий Шарҳ Яхшилик, гўзал муомала ўзгалар қалбини забт этиб, уларни давоми...

1628 11:49 / 17.03.2025