1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таоло бепарво қалбнинг дуосини ижобат қилмайди

11:08 / 26.06.2021 2409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

 Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар” (Бақара сураси, 186-оят)

Бу оятда Аллоҳ таоло Ўзига дуо қилган бандаларининг дуосини ижобат қилишини баён этяпти. Дуо ибодатдир.

Имом Абу Довуд ва Термизий Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо айни ибодатдир», дедилар.

Имом Ҳоким Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ибодатларнинг афзали дуодир», дедилар

Баъзида дуо билан сўрашни аралаштириб юборамиз. Қўлни кўтариб “Эй Роббим, уни бергин, буни бергин” дейиш сўров дейилади. Дуо дуо қилувчининг қалби ва ташқи танаси Аллоҳ таолога юзланиб, ҳислари уйғоқ ҳолда синиқлик билан, қилган гуноҳларига тавба қилиш билан бошланадиган ибодатдир.

Дуо қилаётганда банданинг тили билан қалби боғланган бўлиши, айтаётган сўзларини қалбидан ўтказиши, берилиб, ижобатига ишониб дуо қилиш керак. Агар дуо қилаётганда қалб ғофил, хаёл бошқа жойда бўлса буни дуо деб бўлмайди.

Пул санаётганимизда хаёлимиз бошқа жойда бўлмайди. Бандадан қарз сўраётганимизда қарзни олиш фикрида бўламиз. Нега Роббимизга дуо қилаётганимизда хаёлимиз бозорда юради?! Нега берилиб, хаёлимизни бир жойга тўплаб, ихлос билан дуо қилмаймиз?!

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ бир кишининг ёнидан ўтиб қолдилар. У одам қўлидаги майда тошларни ўйнаган ҳолда «Эй Аллоҳ! Менга ҳури ийндан жуфт ато эт» дер эди.

Мўминларнинг амири унга қарата «Бунча ҳам ёмон нидо қилувчи экансан. Қўлингдаги тошларни улоқтириб, Аллоҳга ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳга, дуоларингиз ижобат бўлишига ишониб туриб дуо қилинглар! Билиб қўйингларки, албатта, Аллоҳ ғофил, бепарво қалбнинг дуосини ижобат қилмайди» деганлар» деди.

Аллоҳ таоло бизни дуо қилганда ихлос билан, хаёлни жамлаб дуо қилувчилардан қилсин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб .Аллоҳга шукрки, фақир эмасман, деди. Фақир давоми...

3901 14:00 / 10.03.2023
Ҳикоя қилишларича, Бани Исроил қавмига бир муддат ёмғир ёғмай қўйди. Аллоҳнинг Набийси Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан ёмғир ёғдиришини сўраб дуо қилдилар. давоми...

2837 15:02 / 29.12.2022
Исломда мусулмонларнинг камчиликларини яшириш улуғ фазилатли амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Эй тили билан иймон келтириб, иймон давоми...

991 16:27 / 18.08.2025
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

2200 13:04 / 15.04.2023