1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳақ йўли ва залолат йўли

14:30 / 01.02.2022 2888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни У Зотнинг йўлидан ажратурлар. Ушбуларни сизга тавсия қилдикки, шояд тақво қилсангиз». (Анъом сураси, 153- оят).

1. Аллоҳ таоло бизларни тўғри йўлга – Исломга эргашишга буюрди. Аллоҳнинг улуғ китобида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган кўрсатмаларга мувофиқ амал қилишимизга, саҳоба розияллоҳу анҳумлар у зотдан қабул қилиб олиб, ўзларидан кейингиларга етказганларига, кейин ҳозирги кунимизгача авлоддан-авлодга ўтиб келган илмларга мувофиқ, ҳар бир замон ва маконда сиқо – ишончли уламолар силсиласи нақл қилган шаръий илмларга мувофиқ йўл тутишимизга буюрди.

2. Аллоҳ таоло бизни залолатга кетган, қинғир йўлдагиларга эргашишдан қайтарди. Ҳолбуки, улар залолатларини бошқаларга зийнатлаб кўрсатиб, унга чорлашади. Улар бир неча тоифадир:

а) қандайдир фалсафалар уйдириб олиб, пайғамбарлар ва улар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарадиганлар;

б) самовий китобларни бузиб, уларда келган аҳкомларни ўзгартириб юборадиганлар;

в) Исломга, Расулуллоҳга, Қуръон ва суннатга, уламоларга нисбатан шаккоклик қиладиганлар;

г) гуноҳ-маъсиятлар қилишга чорлайдиганлар;

д) Исломни ҳавои нафсларига кўра изоҳлайдиганлар. Улар ўта хатарлидирлар. Илмни даъво қилишади, аммо ҳақни ботилга аралаштириб юборишади. Ўзларини тўғри йўлда, қолганларни эса залолатда деб ўйлашади.

3. Ишончли уламолар билан илмни даъво қилаётганларни қандай фарқлаймиз?

- ҳар бир замон ва маконда санадлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача уланган шайхлардан илм олган уламолар бўлади.

- шунингдек, ҳар бир асрда ўша муборак илмий силсиладан ажраб чиққанлар ҳам бўлган. Уларнинг ўз номлари бўлиб, ўша номлар билан танилишган. Бундай кимсалар нубувват асрида «мунофиқлар» деб, саҳобалар асрида «қадарийлар» деб, тобеъинлар асрида «муътазила», «муржиъа» ва «жабарийя...» деб аталган. Бундайлар ҳозирги кунимизгача давом этиб келмоқда.

- саводул аъзам – уламоларнинг оммасидан илм олинади. Улардан ажралиб, алоҳида бўлиб олган озчиликлардан эмас.

- ким бу хусусда иккиланиб қолгудек бўлса, кўп истихора, дуо ва Аллоҳга илтижо қилсин, шунда Аллоҳ унинг қалбини ҳаққа ва ҳақ аҳлига йўллаб, ботил ва ботил аҳлидан буриб қўяди.

Аллоҳим, тўғри йўлга йўллаган бандаларинг қатори бизларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилгин!

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маслама ибн Абдулмалик айтади Умар ибн Абдулазиз бемор бўлиб ётганда, уни кўргани кирдим. Устидаги кўйлаги бироз кирланиб қолибди. Аёли Фотимага қараб .Эй Фотима, давоми...

2456 16:00 / 03.02.2023
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бирбирига чамбарчас боғлиқдир.1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга давоми...

3947 18:40 / 23.02.2019
Биринчи бўлиб салом бериш устунлигига эришиш учун ҳар бир мусулмонга биринчи салом бериб, қўл бериб кўришиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мўмин бошқа давоми...

1039 15:07 / 23.08.2025
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

2503 15:36 / 26.12.2022