1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жазоирлик қария 75 ёшида қория бўлди

11:00 / 07.07.2021 2230 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирнинг Сатиф шаҳрида истиқомат қилувчи 75 ёшли Хаси Мелиса Хува Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, мураттаб қория бўлди. Бу ҳақда «эл шурук» нашри хабар берди.

Қария Мелиса Сатиф шаҳридаги «Эл Сабтин» масжидига бориб, Қуръон муаллимидан унга Қуръони Каримни ўқитишни илтимос қилди. Муаллим дастлаб, қария Қуръонни тўлиқ ёд ололмаслигини билсада, бироқ кампирнинг қатъиятлилигини кўриб, унга мусҳафдан ўргатишни бошлади.

«Эл Сабтин» масжиди Қуръон ўқитувчиси Мусо ибн Идирнинг айтишича, аёлнинг кучли иродаси уни қарийб 13 йиллик тажрибадан ўтишга ундаган. Мактуб ёзиш, сўнгра сўз бойлигини ўргатиш билан бошланган ушбу машғулот Қуръон ўқиш билан давом этди.

Гарчи бу жазоирлик кампирнинг кўриш қобилиятида муаммоси бўлган бўлса-да, у ўзининг кучли иродаси билан барча тўсиқларни енгиб ўтди ва Аллоҳнинг каломини ўқийдиганлардан бирига айланди. У Қуръондан яхшироқ нарса йўқлигини айтади.

Жазоирнинг Сатиф шаҳридаги маданият ва санъат вазирининг ўринбосари 75 ёшли Хаси Мелисани улкан муваффақияти учун фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таровеҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръон саҳифаларининг кунлик тақсимоти

4195 22:26 / 27.02.2025
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

2144 15:13 / 08.07.2023
27 июнь куни юртимизда .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, кенг нишонланади. Шу кун муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва давоми...

2051 14:29 / 27.06.2022
Икки мусулмон Америка Қўшма Штатларида ўтказилган мэрлик сайловида тарих зарварақларидан жой олди. Дирборн ва Хамтрамк Детройт чеккасида шаҳарларида мэрлик давоми...

2136 13:40 / 04.11.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021