1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Жаннат аҳлининг тоифалари

08:56 / 11.07.2021 3196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир.

Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларида шундай дедилар: «Огоҳ бўлинглар, Роббим сизлар билмаган нарсаларингизни ўргатишимни буюрди. У Зот менга бугун ўргатган нарса шудир: «Мен бандага ато этган мол-дунёнинг барчаси ҳалолдир. Мен бандаларимнинг барчасини ҳаниф қилиб яратганман. Лекин шайтонлар келиб, уларни динидан адаштиришди, мен улар учун ҳалол қилган нарсаларни уларга ҳаром қилишди. Уларга Менинг ҳукмим келмаган нарсада Менга ширк келтиришни ўргатишди». Аллоҳ ер аҳлига назар солиб, баъзи аҳли китоблардан бошқа барчага – арабларга ҳам, ажамларга ҳам ғазабланди ва шундай деди: «Сени синаш учун ва сен билан (одамларни) синаш учун сени пайғамбар қилиб юбордим. Сенга сув ювиб ўчира олмайдиган Китоб нозил қилдим. Сен уни уйқуда ҳам, ўнгингда ҳам ўқийсан». Аллоҳ менга (жанг қилиб, кофир) Қурайшни йўқ қилиб ташлашни буюрди. Шунда мен: «Роббим, ундай бўлса, улар бошимни мажақлаб, хамирдек эзғилаб ташлашади-ку!» дедим. Аллоҳ деди: «Сени (Маккадан) ҳайдаб чиқарганлари каби сен ҳам уларни ҳайдаб чиқар. Уларга қарши ғазот қил, Биз сени ғазотда қўллаб-қувватлаймиз. Сен инфоқ қил, Биз ҳам сенга инфоқ қиламиз. Сен лашкар юбор, Биз унинг беш бараварини юборамиз. Сенга итоат қилганлар билан бирга Сенга осийлик қилганларга қарши жанг қил».

Жаннат аҳли уч тоифадир: одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар; барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам; серфарзанд, иффатли, камсуқум одам.

Дўзах аҳли беш тоифадир: оиласини ҳам, мол-дунёсини ҳам ташлаб қўйган, дуч келганга эргашаверадиган, нодон, калтабин кимса; ошкора тамагир, сал нарса эвазига ҳам хиёнат қилаверадиган хоин кимса; эртаю кеч оиланг ва молингга кўз олайтирадиган кимса; бахил ё каззоб; бадхулқ, оғзи шалоқ кимса».

Манба: arabicuz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимнинг моли ортса, унинг учун ҳисоб бериши ҳам ортади. Унутманг, молнинг ҳалолига ҳисоб, ҳаромига азоб бор. Кимнинг зулми кўпайса, ниҳояси ёмон бўлади. Золим зулм давоми...

3458 19:00 / 16.07.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Намоз намозгача бўлган гуноҳларга каффоратдир. Рамазон рўзаси давоми...

9110 14:00 / 16.11.2023
Кўпчилик жамиятлар қатори бизда ҳам улуғ инсонни вафот этганидан кейингина иззатҳурматлаш, кўтаркўтар қилиб, табарруклаш одат бўлиб қолганга ўхшайди. Жуда кўп давоми...

1265 13:14 / 18.09.2025
Шу кунларда обҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соясалқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.Маълумки, давоми...

4115 09:00 / 09.07.2021