1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар Самарқанд вилоятида муҳтожлар ҳолидан хабар олдилар

16:58 / 24.07.2021 1926 pdf Ўқиш режими + -

Уламоларнинг Самарқанд вилоятига ташрифи мўмин-мусулмонларга маънавий туҳфа бўлмоқда. Бугун 24 июль куни бир гуруҳ уламолардан таркиб топган тарғибот гуруҳи Самарқанд вилоятининг бир нечта туманларига ташриф буюришди.

Жумладан, Пахтачи тумани имом-хатиби Исроил домла Амриллаев, Тошкент шаҳар «Минор» масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда «Сирож Солиҳ» жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодировлар муҳтож, кам таъминланган хонадонларга ташриф буюришди. Ташриф чоғида ҳақдорларга «ВАҚФ» хайрия жамоат фондининг совғалари топширилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Самарқанд шаҳар «Руҳобод» жоме масжиди имом-хатиби Т.Амиров ҳамроҳлигида вилоятнинг Нарпай туманида бўлишиб, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож вакиллари ҳолидан хабар олишди ва уларга ҳам «Вақф» хайрия жамоат фондининг совғалари топширилди.





Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё мусулмонлари билан бирдамлик изҳор этиб, Қуръони каримнинг таҳқирланишини қоралади, деб давоми...

1535 01:09 / 26.07.2023
Маълумки, жорий йилдан бошлаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, нашр этила бошланди. Жумладан .Иймон,, давоми...

4882 14:05 / 03.12.2019
Аввал хабар берганимиздек, Рамазон2025 хатми Қуръонда қатнашадиган қориларни саралаш тадбирларининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди. Бугун 2025 йил 18 февраль куни давоми...

1004 15:38 / 18.02.2025
.Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давоми...

880 16:06 / 29.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021