1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида бирифинг ўтказилди

16:06 / 29.04.2025 864 pdf Ўқиш режими + -

«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан бирифинг ўтказилди.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонларидан, жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш бўйича пухта ўйланган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида 2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда мотуридийшунослик илмий мактаби шаклланди, десак тўғри бўлади.

Конференциянинг аҳамияти ва долзарблиги ҳақида гапирганда, бугунги кунда қуйидаги омиллар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини чуқур ўрганишни тақозо этаётганини алоҳида қайд этиш лозим:

– муқаддас ислом дини ниқоби остида фаолият юритаётган радикал гуруҳлар ҳаракати кучайиб бораётган бугунги шароитда халқаро майдонда Имом Мотуридий таълимотини ўрганишга эътибор ошмоқда;

– мотуридийлик мактабининг бағрикенг ғоялари, асрлар давомида минтақамиз хусусиятларига мос ҳолда шаклланган инсонпарвар таълимоти радикализмга қарши курашнинг таъсирчан ва самарали воситаси сифатида баҳоланмоқда.

Конференция ташкилотчилари – Дин ишлари қўмитаси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Конференция иштирокчилари – Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон каби араб-мусулмон давлатлари муфтийлари, нуфузли исломшунос, диншунос олимлар, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос, файласуф мутахассислар, давлат ва жамоат арбоблари, диний-маърифий соҳа вакиллари.

Конференция 3 та шўъбада фаолият олиб боради:

Биринчи шўъба «Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросининг ислом илмлари ривожидаги ўрни» мавзуига бағишланган бўлиб, унда Имом Мотуридий, мотуридий алломалари ва издошлари ҳаёт йўли, Мовароуннаҳр калом илми мактаби ривожланиш тарихи ҳақида баҳс-мунозаралар, илмий музокаралар бўлиб ўтади.

Иккинчи шўъба «Мотуридийлик таълимотида умуминсоний қадриятлар талқини» мавзуида бўлиб, у Мотуридийлик таълимотида илгари сурилган ғоялар, жумладан, бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат назарияларининг шаклланишига оид мунозараларни ўз ичига олади.

Учинчи шўъба «XXI асрда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти» мавзуига бағишланган бўлиб, у Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросида кўтарилган мавзуларнинг бугунги кундаги долзарб муаммоларни ҳал қилишдаги илмий ва назарий аҳамиятига оид баҳс-мунозараларни қамраб олади.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига табригиўқиб эшиттирилади.

Анжуман якунида Имом Мотуридий илмий мероси ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича нуфузли олимларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида якуний деклараци қабул қилинади.

Конференция иштирокчилари учун Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига зиёратлар ташкил этилади.

Халқаро конференция иши маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг ёритиб борилади.

 

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

2130 15:13 / 08.07.2023
Доғистон Ҳаж зиёратини бажариш учун Россиядаги энг катта квотани олди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Миллий сиёсат ва дин ишлари бўйича вазир вазифасини давоми...

2085 14:30 / 13.03.2021
248 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва ўзининг ёғоч безаклари билан эътиборни тортадиган .Токмак Ҳасан Пошо, масжиди Ёзгат шаҳрининг Сефаатли минтақаси давоми...

2457 11:14 / 17.05.2021
Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган Ҳидояrdquo ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон давоми...

1566 20:06 / 13.08.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021