1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом уламолари Самарқанддаги халқаро анжуманда

16:58 / 29.04.2025 930 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.  

Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд,  Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, «Ҳинд уламолари жамияти» президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.

Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли давоми...

3410 22:04 / 27.11.2023
2018 йилнинг 8 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси давоми...

3046 10:39 / 10.10.2018
2023 йил 15 сентябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт давоми...

1982 16:08 / 16.09.2023
Якунланаётган ҳафта мобайнида муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республика бўйлаб қориларни Рамазонга тайёрлаш суҳбатлари давоми...

1251 05:47 / 23.02.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021