1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol-nashr» нашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари ташриф буюрдилар

16:08 / 16.09.2023 1981 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 15 сентябрь куни «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ мамнуният ила кутиб олдилар.  


Даставвал азиз меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бир қаторда яқинда чоп этилган катта ҳажмдаги Қуръони Карим меҳмонларга кўрсатилди.


Сўнгра меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар. Ташриф асносида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўлларидан ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ҳамда у кишининг қаламига мансуб шоҳ асар бўлмиш «Тафсири Ҳилол» китоби ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилар. 


Шундай сўнг муҳтарам меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар. Хусусан, шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари: «Мен Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг сиймолари қандай экан дея ўйлаб юрардим. Бугун отангиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларида керакли маълумотларга эга бўлгач, Бухорий сизнинг отангизга ўхшасалар керак, деб ўйлаб қолдим», дея Исмоилжон домлага эътирофларини билдириб ўтдилар. 


Кейин меҳмонлар шайх ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюриб, бу ерда ташкил этилган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» музейи билан яқиндан танишдилар.
сўнгра азиз меҳмонлар жамоат ила аср намозини адо этиб, юртимиз ҳақига дуолар қилдилар. 


Юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар мезбонларнинг самимий ва илиқ муносабатларидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур изҳор этдилар.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институти қошидаги .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув курсининг навбатдаги 40давра тингловчилари ўқишни бошладилар. Шу муносабат билан .Қуръони Карим ва давоми...

2675 17:42 / 07.10.2023
Юртимизда 2021 йилнинг 8 ойида масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди.Масжид ndash мўминмусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат давоми...

2382 16:00 / 26.08.2021
Уч йилдан буён ndash ҳар йили октябрь ойида Канаданинг Онтарио провинциясида ислом мероси ойи нишонланиб келинади. Бу ҳақда About Islam нашри хабар берди.Анъанага давоми...

2588 17:33 / 23.10.2018
Россия статистика қўмитаси жорий йил январдан апрель ойигача бўлган никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда РГ хабар давоми...

2529 10:40 / 10.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021