1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўҳна Самарқанд хорижлик уламоларни ҳайратга солди

19:45 / 29.04.2025 897 pdf Ўқиш режими + -

Имом Мотуридий таълимотига бағишланган халқаро конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, заминдаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳлардан катта таассурот олдилар. 

Хорижий уламолар бу диёр дунё цивилизациялар маркази бўлгани, Ислом тамаддуни ривожига ҳам муҳим ҳисса қўшгани, кўплаб олиму уламоларни етиштириб бергани, мадрасаларию маҳобатли масжидлари бутун оламга ном таратганини эътироф этишиб, бу замин доим ана шундай илму маърифат учоғи бўлгани алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, муҳташам обидалар ва қадим масканлардаги ободликлардан ўз ҳаяжонларини яширмай қадим маскандаги тараққит бардавом бўлишини таъкидладилар. 

Азиз меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мақбаралар мажмуаси каби диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумотлар олдилар. 
Зиёратгоҳларда Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ўтганлар руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, уламолар динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Бир сўз билан айтганда, шаҳарнинг шарқона қиёфаси ва бой тарихий мероси конференция иштирокчиларига ниҳоятда манзур бўлди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрида 2021 йил туризм соҳасида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар белгилаб олинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот давоми...

1846 20:33 / 10.01.2021
Шу йилнинг 2326 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат давоми...

1544 22:33 / 28.10.2024
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германияда ёш мусулмон бир одамни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилган эди. Ўшанда 17 ёшли Мустафо Алптуғ Сузен метро рейсларига тушиб давоми...

3057 17:10 / 19.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди.Яқиняқингача Сузук ота зиёратгоҳини кўпчилик давоми...

6102 14:10 / 10.05.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021