1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Улкан қозиқлар ҳақида эшитганмисиз?

09:00 / 28.07.2021 4633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум бўлишича, мазкур тоғлар 4 км баландликка кўтарилган, аммо ер қаърига 35 км чуқурликка кириб борган. Олимлар ҳар бир тоғнинг ерга чуқур кириб борган илдизи борлигини аниқладилар. Бу илдиз жуда зич ва оғир бўлиб, ер қаърига чуқур кирган бўлади. Шунингдек, олимлар Ҳимолай тоғ тизмасини ўргандилар ва унинг илдизи ер тубига 100 км.гача кириб борганини аниқладилар. Ҳар бир тоғ илдизи билан ҳисоблаганда қозиққа ўхшайди. Ер устида озгина қисми кўриниб туради, асосий қисми ер остида бўлади. Қуръони Карим тоғларнинг шакли ҳақида хабар берган. Аллоҳ таоло Набаъ сурасида шундай деб марҳамат қилган:

أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا

«Ерни бешик қилиб қўймадикми? Ва тоғларни қозиқлар» (6-7-оятлар).

Бу оят тоғлар ерга қоқилган қозиқ шаклида эканини таъкидлайдиган қувватли ишорадир.

Дарҳақиқат, олимлар сейсмометр (ернинг титраши, тебранишини аниқлайдиган қурилма) ёрдамида тоғни қозиқ шаклида эканини кўрдилар. Оятдаги қозиқлар деб таржима қилинган أَوْتَادًا сўзи тоғнинг шаклини бизга аниқ васф қилиб бермоқда. Чиндан ҳам бу ўта аниқ васфдир.

Олимлар 20-аср охири, 21-аср бошида аниқлаган тоғ билан боғлиқ илмий ҳақиқатни Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин айтиб қўйган.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал бир суннатлари ғарб олимларининг илмий тадқиқотларида ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда Islamtoday манбаси хабар давоми...

13591 10:32 / 13.11.2019
Баъзи одамлар қоринлари билан ухлайдилар.Баъзилари орқалари билан чалқанча ётиб ухлайдилар.Баъзилари чап тарафлари билан уйқуга ётадилар.Баъзи инсонлар ўнг давоми...

4460 09:03 / 25.01.2022
Осмондан чайқалачайқала учиб тушадиган ва оёқларимиз остида эзиладиган қор учқунларининг шакллари шундай ажойибки, бу гўзаллик қаршисида уста мусаввирлар ҳам давоми...

5987 13:30 / 24.12.2019
Бугунги кунда барча соҳадаги кашфиёт ва тараққиётнинг асосий омили суннат эканлиги кўп бора ўз исботини кўрсатмоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қўлга давоми...

4714 07:10 / 08.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021