1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қор парчасининг шакллари

13:30 / 24.12.2019 5987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Осмондан чайқала-чайқала учиб тушадиган ва оёқларимиз остида эзиладиган қор учқунларининг шакллари шундай ажойибки, бу гўзаллик қаршисида уста мусаввирлар ҳам лол қоладилар. Бунинг устига, қор зарраларининг бирортаси бошқа бирови билан айнан бир хил эмас. Уларнинг ҳар бири ўз ҳолича якка санъат асарининг намунасидир.

Бу ҳол овозларни, сиймоларни ёки бармоқ учларини бошқа-бошқа муҳрлаган Аллоҳ таолонинг қор зарраларидаги тажаллийсидир ва ҳар бир ҳодисада кичкина бўлса-да тасодиф бўлмаганлигининг қор заррачалари сони қадар исботидир.

Қор қалинлиги 50 см бўлган ҳар метр квадратда 1.000.000 дона атрофида қор учқунлари бор, шунга қарамай, бутун ер юзини қор қопласа-да, ҳеч бир қор зарраси шаклан бир-бирини такрорламайди. Бу ҳақиқат амриқолик Вилсон Бентлейнинг 50 йил давомида олиб борган кузатиш ва тажрибаларининг хулосасида 1985 йили аён бўлди.

Олим ўз ишини 6.000 дона фотосуратни бир-бири билан солиштиришдан бошлаган эди. У қор зарраларини расмга тушириш ишини санъат даражасига кўтарган эди. Олим бу ишга умрининг ярмидан кўпини сарф этди.

Ҳа, ҳар бир қор зарраси осмондан тушган ғаройиб бир санъат асарига ўхшайди! Сув қатраларидан вужудга келган бу «асарлар» сув томчисидан яратилган яна бир асарга - инсонга Яратувчисини танитиш учун етарлидир. Балки бу қадар кўп қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак-а, деган гумонга борарсиз.

Лекин инсонларнинг бармоқ изларига назар солинг! Нега миллиардлаб инсонлар яшаб ўтганига қарамай, бармоқ излари бир-бирига ўхшаш икки одамни ҳеч тополмайсиз! Худди шунингдек, бирорта ҳам қор зарраси бошқа бир қор заррасининг айниси эмас. Шу пайтгача қор заррачалари орасида айни катталикда, айни шаклда икки қор зарраси топилгани йўқ!

Ҳа, Аллоҳ ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл-ўлчовда яратар экан, ўз санъатининг нақадар буюклигини намуна сифатида инсонларнинг шундоққина кўз ўнгида намоён қиляпти.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмий тадқиқотлар хушбўй ҳидларнинг афзалликларини ва уларнинг маълумотни сақлайдиган мия ҳужайраларини фаоллаштиришдаги ролини тасдиқлайди Германиялик давоми...

3270 13:08 / 28.09.2024
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани давоми...

2832 10:30 / 06.07.2021
Ислом соғликнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр килиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди. давоми...

4193 15:02 / 29.06.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Сўнгра нутфадан алақа яратдик, Муъминун сураси, 14оят..Алақа, сўзи .алақ,дан олинган бўлиб, муфассирлар ва давоми...

3601 17:00 / 30.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021