1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Атир сепайлик

13:08 / 28.09.2024 3269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илмий тадқиқотлар хушбўй ҳидларнинг афзалликларини ва уларнинг маълумотни сақлайдиган мия ҳужайраларини фаоллаштиришдаги ролини тасдиқлайди

Германиялик олимлар томонидан олиб борилган янги тадқиқотда атиргул ҳиди каби хушбўй ҳидлар миядаги хотира марказларини фаоллаштириши аниқланди! Шунингдек, яхши ҳидлар миядаги ўрганиш йўлларини мустаҳкамлайди ва инсоннинг кучли хотира соҳиби бўлишига кўмаклашади.

«Science» журналида чоп этилган тадқиқотда ухлашдан олдин атирни ҳидлаш одамнинг кун давомида қилган ишларининг хотирада мустаҳкамлашга ёрдам бериши таъкидланди. Шунга ўхшаш тадқиқотларда ҳам ёқимли ҳид инсоннинг психологик барқарорлигига ёрдам беришини исботлади

Энди, азизлар, бир-биримизга савол берсак: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам атирнинг мўминнинг ҳаётида муҳимлигини таъкидлаганларми?

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен учун бу дунёингиздан уч нарса маҳбуб қилинди: аёллар, хушбўй нарсалар ва намоз кўзимнинг қорачиғи қилинди», дедилар».

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

Бу шарафли ҳадис биз учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "дунёвий" шахсиятларини белгилаб беради. У зот алайҳиссалом шон-шуҳратни, пулни ёки ҳокимиятни хоҳламасдилар, аксинча, у зот алайҳиссалом аёлнинг аҳамияти ва уни эркакнинг ҳаётидаги ролини таъкидладилар. Бу ҳадиси шарифда никоҳнинг муҳимлигига ишора бор. Уламолар никоҳнинг кўплаб тиббий ва психологик афзалликларини аниқлаганликларини унутмаслигимиз керак.

Намознинг аҳамиятини ҳам бу ҳадиси шариф таъкидламоқда. Умуртқа поғонаси, бел ва бўйин оғриғининг олдини олишда намознинг жуда кўп тиббий фойдалари борлигини тадқиқотлар тасдиқлаган. Шунингдек, олимлар масжидда намоз ўқиш юрак хасталиклари, атеросклероз ва қандли диабетдан ҳимоя қилишини исботлаганлар. Бу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақликларини таъкидловчи мўъжиза эмасми?

Абдуддоим Каҳел мақоласини Нозимжон Ҳошимжон таржима қилди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўрта асрларда францияликлар кўчага ҳожат чиқаришар ёки идишга ҳожат чиқариб, ўшани деразадан кўчага улоқтиришар эди. Париж шаҳри бадбўй ҳидга тўлиб давоми...

4883 11:30 / 19.02.2021
Қуръони Каримнинг мўъжизаси фақат араб тили балоғат ва фасоҳати билан чекланиб қолмаган. Қуръони Карим нозил бўлиб турган пайтдаги одамларни лол қолдириш учун давоми...

3625 20:00 / 29.08.2019
Тери сезги аъзосидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. давоми...

4017 17:30 / 21.07.2020
Қуръони Карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган мўъжизаларнинг энг буюги бўлиши билан бирга, уни ўқиб, сўнгра уқиб, унга давоми...

4120 10:00 / 01.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021