1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф» жомеъ масжидида мавлиди шариф

15:00 / 27.09.2024 1483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2024 йил 26 сентябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ҳабибимиз, шафоатчимиз, башариятнинг саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан мавлиди шариф маросими ўтказилди.

Тадбирдан аввал, аср намозидан сўнг жамоавий тарзда Қуръони Карим хатм қилинди.

Маросимда таниқли устозлар, сийратга ошно қалблар, масжид аҳли иштирок этдилар.

Шом намози адо этилгач, масжид имом-хатиби, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ ташриф буюрган азиз меҳмонларни сийрат ойи билан муборакбод этиб, мавлид тадбирини очиб бердилар.

Сўнгра Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Пайғамбаримизнинг Қуръони Каримга бўлган муносабатлари» мавзусида муҳим маълумотлар бериб, Қуръони Каримни кўпроқ хатм қилиш инсонларнинг икки дунёси учун нечоғлик фойда эканини таъкидлаб, халқимиз Аллоҳнинг каломига янада муҳаббатли бўлиши кераклигини айтиб ўтдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази катта устози Муҳаммад Айюб Косоний «Набий алайҳиссаломнинг илмга тарғиб қилишлари» мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат асносида Аллоҳ ва Унинг Расулини танитадиган, Қиёматни билдирадиган, динга тааллуқли бўлган илмларнинг барчаси илм деб аталашини таъкидлаб ўтдилар. Қолаверса, бугун жамиятда инсонларга керак бўладиган фанларнинг барчасини пухта ўзлаштириш мўмин-мусулмонлар учун ўта муҳим аҳамиятга эга эканлиги, Ислом – айнан илмга тарғиб қиладиган дин экани айтиб ўтилди.

Сийрат оқшомида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан ўқилган салавотлар мавлид тадбирига кайфият улашиб, ўзгача шукуҳ бахшида этди.

Мавлид байрами якунида бир минг саккиз юздан ортиқ Қуръони Карим ҳамда бир юз ўттиз мингга яқин салавотларнинг хатмонаси қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизнинг фаровонлиги, тинч-тотувлигини сўраб, устозлар томонидан дуои хайрлар қилинди.

Шунингдек, islom.uz порталининг quran.uz бўлими хатмона кемаси лойиҳасида фаол иштирок этган қатнашчиларга «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, 6 ноябрь куни шом намозидан сўнг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ndash қалблар давоми...

2233 16:09 / 06.11.2021
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсинАллоҳнинг охирги Расули Муҳаммад Мустафога мукаммал давоми...

5247 19:12 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло.Ўшанда Аллоҳ .Сизларга китоб ва ҳикмат берганим, кейин сизлардаги нарсани тасдиқловчи Расул келишига қасамки, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам давоми...

5295 20:39 / 18.11.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини ёриш2669. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болалар билан ўйнаб давоми...

4936 20:39 / 26.11.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021