1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Айрилиқ

09:03 / 17.09.2024 2878 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Само чок-чокидан сўкилди гўё,
Ёшу қари бирдек бўлмишди карахт. 
Мадина зор йиғлаб тўлғонар гирён,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Чиройда мислсиз гўзал гул юзим,
Бани Одам ичра энг ширин сўзим,
Бир етимча мисол қолдимку ўзим ,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Яманга кузатар онида ул кун,
Демишди :Бу сўнги дийдордир балким.
Севаман сени эй Муоз деган ул,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Нозик оёқларим Уҳудда тортган,
Ҳар сония анга муҳаббат ортган,
Қуръон ўқи Ибн Масъуд деб айтган, 
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Кундаҳам зулматга чўлғанди дунё,
Олам кимсасиздек қолганди гўё,
Сўз тополмай йиғлар Абу Убайда,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Не жангларда доим боши бўлган тик,
Дер меҳрига тўла қонмадим ҳали,
Ўпкасин бўшатар ул Ибн Валид,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Олам етим қолди, Мадина етим,
Уммат етим қолди, ғариблар етим,
Анас мўлтирабон ерди ич этин,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Сўзламоқ истамас бу кун ҳеч кимса,
Розилар хаттоки қиёмат келса,
Кетамиз ҳаммамиз гар олиб кетса,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Ҳар намознинг вақти бўлгани замон,
Севинчла Ҳужрага боққан ул гирён,
Билол энди сира айтолмас азон,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Илм шаҳри қолмиш бўм-бўш ушбу кун,
Дарвозаси фарёд айлайди бе ун,
Али мендан деган ёлғиз ҳабибим-
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Бир кун келиб агар кийсанг бир либос,
Еч дея буюрсалар ечма илтимос!
Зиннурайн номин айлаган мерос,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Шайтоннида бошин олгум бе аёв,
Ул зот ўлди дея сўзлар фақат ёв,
Ибн Хаттоб дардла ҳайқирар аё ,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Ғордаги ул онлар энди армонми!?
Висол учун ёлғиз ўлим дармонми!?
Соҳибини ташлаб кетган карвоним,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Дунё остин-устун бўлсада бутун,
Кимса парво қилмас бунга ушбу кун.
Сабаби бунёди бул дунёйи-дун,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Ўша кундан буён ўтиб минг йиллар,
Мўминлар кўксини дард фироқ қийнар.
Умматим деб бедор ўтказган тунлар,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. 

Эй Умид қалбингни қопламиш ғафлат,
Бу кун уммат боши узра минг кулфат.
Саботла тур, зора топсанг мағфират,
Содиқларни ул Зот қилгай шафоат.

Мусибат бўлмамиш бунданда баланд,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат....

18:58. 22.08.2023. Умиджон Хасанов.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили мавлид ойида халқимизга сийратни ўрганиш борасида янги илмий асар тақдим этиб, ушбу давоми...

1560 14:41 / 20.09.2023
Ўтган асрда яшаб ўтган Андижоннинг йирик уламолари, жумладан, Абдулмажид қози домла, Аминжон Махсум домла, Ҳабибуллоҳ ҳожи дада, Муҳаммад Мубин қори дадалар давоми...

1859 15:00 / 16.10.2021
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳоримМуҳаммад Мустафо ҲазратларигаУл буюк подшоҳким, жанобларига,Ҳамд бўлсин Коинот давоми...

3383 16:06 / 06.11.2019
2666. .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламshyнинг насабларига келсак, у зот ndash Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн давоми...

11318 18:03 / 21.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021