1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Сийрат суҳбатларига марҳабо!

14:41 / 20.09.2023 1559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили мавлид ойида халқимизга сийратни ўрганиш борасида янги илмий асар тақдим этиб, ушбу мавзуга оид анжуман ва илмий тадбирлар ўтказишга кўп эҳтимом берар эдилар. Бир неча йилдирки, юртимизда у кишининг номлари берилган масжидда ушбу анъана давом этиб келмоқда. 

Бу йил ҳам шу анъанага мувофиқ, икки олам сарвари, Одам болаларининг афзали, охир замон Пайғамбари, севикли Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган рабиъул аввал ойи муносабати билан «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида юртимиз уламолари билан сийрат суҳбатлари бўлиб ўтади. 

«Расулуллоҳ — тинчлик элчиси» шиори остида олиб бориладиган маърифий суҳбатлар юртимизнинг мўътабар уламолари ва имом-хатиблари томонидан тақдим этилади.

Сийрат суҳбатлари ҳижрий 1445 йил рабиъул аввал ойининг 6 санаси, милодий 2023 йил 21 сентябрь пайшанба кунидан бошлаб, шу ойнинг сўнгига қадар ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари, шом намозидан сўнг бўлиб ўтади. 


Оламларга раҳмат қилиб юборилган, уммат муаллими бўлган зотнинг сийрат суҳбатларига ташриф буюрадиган муслима опа-сингилларимиз учун ҳам масжидда шароитлар ҳозирланган.


Барчангизни илм гулшанига, сийрат бўстонига таклиф этамиз!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни махлуқотларга раҳмат ўлароқ юборган кундан афзалроқ хурсандчилик борми Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

1836 11:52 / 23.04.2025
Сўзим аввалида айтсам .Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб давоми...

3365 15:30 / 20.10.2021
Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душанба куни рўза тутишлари сўралганида у зот .У шундай давоми...

6472 16:00 / 30.11.2017
Мавлид ҳақидаги хилофларни бартараф этса бўладимиУмуман олганда, мавлид қилиш ҳақидаги хилоф асосан қуйидаги нуқталарда акс этади1. Мавлидни ийд ndash ҳайит қилиб давоми...

1894 15:30 / 13.10.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021