1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Аллоҳ таолонинг Китоби йўлида қилинган мислсиз хизмат

15:02 / 28.09.2024 2253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида ташқи жабҳаларда олиб борилган ишлар жуда ҳам кўп. Фатҳлар ҳақидаги китобларда улар хусусидаги маълумотлар тўлиб ётибди. Биз эса ички жабҳада олиб борилган аҳамиятли ишлардан баъзиларини эслаб ўтишни лозим деб топдик.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифаликлари давомида ўзларидан аввалги халифаларнинг ишларини давом эттириб, мусулмонлар оммаси учун фойдали бўлган катта ишларни амалга оширишда ижтиҳодлар қилдилар. Келинг, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ижтиҳодлари ила у зот томонларидан жорий қилинган, мусулмон умматига катта фойдалар келтирган баъзи ишларни эслаб ўтайлик.

Вақт ўтиши билан Ислом жамиятининг чегараси кенгайиб, кўплаб халқлар мусулмонликни қабул қила бошладилар. Мусулмонларнинг сони кўпайгач, Қуръонни ўқишда турли келишмовчиликлар чиқа бошлади. Орада катта фитна чиқиш хавфи туғилди. Бу хавфни биринчи бўлиб Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу англаб етдилар. У киши халифани бундан огоҳ қилиб, фитнанинг олдини олиш учун чора кўришни таклиф қилдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу чора кўришга киришдилар.

Бу ҳақда имом Бухорий «Саҳиҳ»ларида Ибн Шиҳобдан, у киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган қуйидаги ривоятни келтирадилар:

«Ҳузайфа ибн Ямон Усмоннинг олдига келди. У Шом аҳли билан Арманистон фатҳида, Ироқ аҳли билан Озарбайжон фатҳида урушда эди. Ҳузайфани уларнинг қироатдаги ихтилофлари қўрқув­га солган эди. Ҳузайфа Усмонга: «Бу умматнинг Китоб тўғрисида насоро ва яҳудларнинг ихтилофига ўхшаш ихтилоф қилишининг олдини олинг!» деди.

Шунда Усмон Ҳафсага одам юбориб: «Бизга саҳифаларни бериб тур, ундан мусҳафларга нусха кўчириб олайлик, кейин уларни ўзингга қайтариб берамиз», дедилар.

Ҳафса уларни Усмонга юборди. У Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саъид ибн Ос ва Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомларга амр қилди. Улар мусҳафларга нусха кўчирдилар. Усмон қурайшлик учлик гуруҳига: «Агар сизлар Қуръоннинг бирор нарсасида Зайд ибн Собит ила ихтилоф қилиб қолсангиз, ўшани Қурайш тилида ёзинглар, чунки у уларнинг тилида нозил бўлган», деди.

Улар амрни бажо келтириб, саҳифалардан мусҳафларга нусхалар кўчирдилар. Усмон саҳифаларни Ҳафсага қайтариб берди. Улар нусха олганларидан кейин ҳар томонга биттадан мусҳаф юборилди. Ундан бошқа саҳифаларда ва мусҳафда Қуръондан бўлса, куйдириб юборишга амр қилди».

Халифа ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг бу ишларини барча Ислом уммати катта қувонч ва қўллаб-қувватлаш билан кутиб олдилар. Унга катта ғайрат билан амал қилишга киришдилар.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу марказларга биттадан мусҳаф юбориш билан кифояланмадилар. Ҳар бир мусҳаф билан бирга уни одамларга ўқитадиган қорини ҳам юбордилар.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни Мадина мусҳафига, Абдуллоҳ ибн Соибни Макка мусҳафига, Муғийра ибн Шиҳобни Шом мусҳафига, Абу Абдурраҳмон Суламийни Куфа мусҳафига ва Омир ибн Қайсни Басра мусҳафига қори этиб тайинладилар.

Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг Китоби йўлида мислсиз хизмат қилинди. Ҳозирги ҳар бир Қуръон нусхасига «Бу нусха Усмон нусхасига мувофиқдир» деб ёзиб қўйилишининг ўзи ҳам бу ишда ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг тутган ўринлари қанчалик буюк эканини кўрсатади.

«Ислом тарихи» биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганиш АХЛОҚ Ва, албатта, Сиз улкан хулқ узрадирсизrdquo Қалам сураси, 4оят. Мен ахлоқ гўзаллигини тамомига давоми...

4392 05:00 / 06.03.2017
Имом, аллома, фақиҳ, усули фиқҳ илмининг олими, луғат билимдони, Хуросон аҳлининг пешвоси Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Шоший Шофеъий. .Қаффоли Кабир, номи давоми...

4139 18:45 / 24.01.2019
11. Фан олимлари билан шариат олимлари ўртасини айириш динсизликдан қолган сарқит. Бошқача қилиб айтганда, бу ёндашув Ғарбдаги дин ва дунё илмлари ўртасидаги давоми...

1630 16:02 / 15.09.2023
Усмонийлар таслим бўлганидан кейин биринчи жаҳон урушида Мадинани Британияликлардан ҳимоя қилган Фахриддин пошо халқнинг босқинчи кучларга қарши туришига давоми...

4510 16:00 / 17.11.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021