1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Муҳаммад ибн Фазл

09:00 / 23.08.2021 2571 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз, илм талабида юрт кезган, фақиҳ Абу Мутиъ Макҳул ибн Фазл Насафий. Зуҳд ва одобга оид «Ал-Луълуийёт» («Маржонлар») китобининг муаллифи.

Довуд Зоҳирий, Абу Исо Термизий, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал, Муҳаммад ибн Айюб ибн Зурайс, Мутайян ва бошқа кўплардан ҳадис ривоят қилганлар.

Бу кишидан Абу Жаъфар Мустағфирийнинг шайхлари Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил ҳадис ривоят қилганлар.

Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида бу кишини зикр қилиб: «У кишининг асл исмлари – Муҳаммад ибн Фазл, лақаблари – Макҳул. 308 йил сафар ойида вафот этганлар», – деганлар.

Шайх Абдуллоҳ Зарирнинг ҳузурларида Макҳул ибн Фазлга тегишли эски бир китобни кўрдим. У кишининг ажойиб шеърлари ҳам бор экан.

 

                                                                                                                        «Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оилада уч ўғилнинг тўнғичи бўлган мулла Қодирхон тўра 1896 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Аминжонбой маҳалласи ҳозирги Термиз кўчасида дунёга давоми...

3506 14:00 / 25.05.2022
19 асрда яшаб ижод қилган, ўзидан ўчмас из қолдирган, маърифатпарварлар орасида Муҳаммадхон тўранинг алоҳида ўрни ва хизмати беқиёсдир. У зот 1850 йилда Наманган давоми...

1214 15:00 / 15.08.2025
Жонажон диёримиз қадимқадимдан битмастуганмас маънавий меросларни ўзида жам этган, Ер юзидаги илмфан ривожига ҳисса қўшган сонсаноқсиз уламоларни етиштирган давоми...

2951 11:00 / 23.08.2023
Замонамизнинг забардаст ва етук уламоларидан шайх устоз Зоҳиджон Қодиров 1951 йилнинг 28 декабрида Қозоғистоннинг Чимкент вилояти Сайрам туманидаги Самарқанд давоми...

4347 20:43 / 13 январь