1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чин дўст

12:00 / 08.05.2022 5394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳар бир амалимизда йўлбошчимиз бўлгани каби, дўстлик мавзусида ҳам бизга тўғри йўлни кўрсатувчи раҳбардир.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз дўстининг динида бўлади. Бирингиз ким билан дўст бўлаётганига назар солсин», дедилар» Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шайтон инсонга ёмон дўст воситаси орқали гуноҳ амаллар қилдиради, ёмон йўлларга чорлайди ва икки дунёмиз учун ҳам зарари тегади. Бир ҳовуч олтин берадиган дўстдан кўра, бир қарич Аллоҳга яқинлаштирадиган дўст афзалдир.

Инсоннинг бу дунёси учун ҳам, охирати учун ҳам дўстнинг таъсири катта бўлгани учун ақлли, илмли, чиройли хулқли, тўғри сўзли, солиҳ инсонлар билан дўст бўлишга ҳаракат қилиш керак. Аллоҳ таоло Ўзи яхши кўрган қулининг қалбида дўстига бўлган муҳаббатни кўриб, дўстига марҳамат қилиб уни ҳам яхши кўрган бандаларининг қаторига қўшиши мумкин.

Солиҳ дўстнинг қадрини билиш керак, ҳар доим дўстлик одобига риоя қилиш керак. Уни ҳурмат қилиши, унинг молини ва жонини ўз моли ва жонидан устун қўйиши керак. Айбини кўрса кечириб, бошқаларга ёймаслиги керак.

Таклиф қилса рад қилмаслик, тортишмаслик, хафа қиладиган сўзларни юзига ҳам, орқасидан ҳам гапирмаслик керак. Дўсти ҳақида ёмон гап гапирилса тўхтатиши керак. Дўстига амру маъруф ва насиҳатларни бошқаларнинг олдида эмас, фақат ўзига айтиш керак. Дўсти ҳақида ёмон гумонда бўлмаслик керак. Дўстнинг яхши кўрганларини яхши кўриш, яхши кўрмаганларидан узоқда туриш керак. Дўстга нисбатан мулойим ва тавозели муомалада бўлиш керак. Дўстдан хабар олиб туриш, ёрдам қилиш ва Аллоҳ розилиги учун зиёрат қилиб туриш лозим. Аллоҳ розилиги учун дўстлик одобларига риоя қилиб яшасак, қиёмат кунида улкан ютуқларга эга бўламиз, иншааллоҳ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло қиёмат куни: «Менинг жалолим ила муҳаббат қилганлар қани? Бугунги кунда Мен уларни Ўзимнинг соямдан ўзга соя бўлмаган кунда Ўз соямга олурман», дейди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Авф билан Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳумо учрашиб қолишди. Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг кўп сажда қилишини билган Абдурраҳмон ибн Авф давоми...

2396 07:00 / 01.07.2019
Қуръони каримнинг таъсири ҳақида воқеий ҳикояМен Саудия пойтахти АрРиёз шаҳрида инглиз тилидан таржимонлик қилар эдим. Америкадан Сурияга кўчиб келган бир давоми...

4993 19:01 / 07.12.2018
Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим .Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин, деб дуо қилардилар.Қизлари давоми...

4006 11:50 / 30.03.2021
Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир..Рибо, луғатда .зиёда, маъносини англатади. Шариатда эса молни молга давоми...

4072 14:07 / 13.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021