1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти бўйича семинар бўлиб ўтди

16:30 / 13.09.2021 2532 pdf Ўқиш режими + -

11-12 сентябрь кунлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида "Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти" мавзусида амалий семинар ташкил қилинди. Семинар Ислом тараққиёт банки ва унинг шўъба корхоналарида фаолият олиб бораётган, ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди. Семинарда юздан ортиқ тингловчилар, асосан тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар, банк ходимлари ва талабалар қатнашдилар.

Ушбу тадбир Ўзбекистонда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуманидан сўнг ташкил қилинганлиги соҳага қизиқиш ортаётганлигини англатади. Семинарда Ислом молиясининг асосий тамойиллари, ундаги тақиқлар, шартномаларга қўйиладиган талаблар, шерикчилик ва савдо-сотиқ қоидалари, Ислом банклари фаолияти, шунингдек, мусулмон тадбиркорнинг ахлоқи мавзулари батафсил ёритилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов ҳам ташриф буюриб семинар иштирокчиларга савдо-сотиқ ва молиявий муносабатларда ислом дини талабларини тушунтирдилар, ҳамда уларнинг Ислом ва тижорат фиқҳига оид саволларига жавоб бердилар.

Семинар якунида иштирокчилар бу соҳада ўқув курсларини ташкиллаштиришга эҳтиёж катталигини, чунки Ислом молияси ривожланиши мамлакатимиз тадбиркорларига ниҳоятда зарурлигини таъкидладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 26 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган .Боқий Бухоронинг ислом давоми...

1966 17:07 / 26.11.2023
Янги эълон қилинган MastercardCrescentRating Global Muslim Travel Index GMTIнинг 2023 маълумотига кўра, Индонезия ва Малайзия дунё мусулмон сайёҳлик йўналишлари бўйича етакчи ўринда давоми...

1569 13:42 / 09.06.2023
Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган Хоссейни масжиди чоршанба куни ёқиб юборилган. Бу ҳақда Иордания оммавий ахборот воситаси хабар беради.Ёнғин 50 квадрат давоми...

2519 19:00 / 18.07.2019
Шу йил 5 январь куни .Хадичаи Кубро, аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагогўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. давоми...

3150 16:58 / 05.01.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021