Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (150-дарс). Мукофот ёки жазо амалга қараб бўлади (биринчи мақола)

18:00 / 13.09.2021 5763 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзусига узвий боғлиқдир.

Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб «Банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга дахли йўқ», деганлар «Банданинг амалига яраша савоб ёки азоб бериш Аллоҳ таолога вожибдир», дейдилар.

Аҳли сунна ва жамоа мазҳабида эса «Аллоҳ таоло бандага унинг қилган яхшилиги ва тоати учун савоб берса, Ўз фазлидан беради. Агар Аллоҳ таоло бандани иқобга дучор қилса, Ўз адли ила дучор қилган бўлади», дейдилар.

Чунки борлиқдаги барча нарса, жумладан, савоб ва иқоб ҳам Аллоҳ таолонинг Ўз мулкидаги нарсадир. Аллоҳ таоло қилган ишидан сўралмас Зотдир.

Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло мўмин ва солиҳ бандаларига савоб бериши ҳақида такрор-такрор таъкидланади. Савоб банданинг бу дунёда қилган амали мукофотидир.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида:

فَآتَاهُمُ اللّهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الآخِرَةِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ

«Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ва охиратнинг гўзал савобини берди. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир», деган (148-оят).

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

مَّن كَانَ يُرِيدُ ثَوَابَ الدُّنْيَا فَعِندَ اللّهِ ثَوَابُ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ وَكَانَ اللّهُ سَمِيعًا بَصِيرًا

«Ким дунё савобини истаса, бас, дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам савоби Аллоҳнинг ҳузуридадир», деган (134-оят).

Шунингдек, Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло гуноҳкор бандаларига иқоб бериши ҳақида такрор-такрор таъкидланади. Иқоб банданинг бу дунёда қилган гуноҳларининг жазосидир.

Аллоҳ таоло Сод сурасида:

إِن كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ

«Барчалари, албатта, расулларни ёлғончига чиқардилар. Бас, иқобим ҳақ бўлди», деган (14-оят).

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасида:

مَا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدْ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبْلِكَ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغْفِرَةٍ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٍ

«Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир», деган (43-оят).

Мукофот ёки жазо амалга қараб бўлади.

Қуръони Карим оятларини ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини тааммул қиладиган бўлсак, савоб ҳам, иқоб ҳам амалга қараб берилиши умумий қоида эканини кўрамиз.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида:

وَتِلْكَ الْجَنَّةُ الَّتِي أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

«Мана шу – қилиб  ўтган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир», деган (72-оят).

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида:

الَّذِينَ تَتَوَفَّاهُمُ الْمَلآئِكَةُ طَيِّبِينَ يَقُولُونَ سَلامٌ عَلَيْكُمُ ادْخُلُواْ الْجَنَّةَ بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

 «Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин! Қилиб юрган амалларингиз туфайли жаннатга киринг!» дерлар», деган (32-оят).

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида:

وَلِلّهِ الأَسْمَاء الْحُسْنَى فَادْعُوهُ بِهَا وَذَرُواْ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَآئِهِ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ

 «Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар», деган (180-оят).

Аллоҳ таоло Сажда сурасида:

فَذُوقُوا بِمَا نَسِيتُمْ لِقَاء يَوْمِكُمْ هَذَا إِنَّا نَسِينَاكُمْ وَذُوقُوا عَذَابَ الْخُلْدِ بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

 «Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!» деган (14-оят).

Шу суранинг давомида яна:

أَفَمَن كَانَ مُؤْمِنًا كَمَن كَانَ فَاسِقًا لَّا يَسْتَوُونَ
أَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَلَهُمْ جَنَّاتُ الْمَأْوَى نُزُلًا بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

وَأَمَّا الَّذِينَ فَسَقُوا فَمَأْوَاهُمُ النَّارُ كُلَّمَا أَرَادُوا أَن يَخْرُجُوا مِنْهَا أُعِيدُوا فِيهَا وَقِيلَ لَهُمْ ذُوقُوا عَذَابَ النَّارِ الَّذِي كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ

 «Ахир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одам каби бўлурми?! Тенг бўлмаслар. Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга, албатта, уларга қилиб ўтган амаллари учун зиёфат ўлароқ, жаннатул маъво бор. Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари оловдир. Ҳар сафар ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган оловнинг азобини тотинг», дейилур», деган (18-20-оятлар).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам кишиларга савоб ёки иқоб бериш, уларни жаннат ёки дўзахга киритиш амалларга боғлаб қўйилганини кўрамиз.

 
(Давоми бор)

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зоҳирий мазҳабининг усулчи ва фақиҳлариИсмСанаИловаИбн Тумартҳ. 524м. 1130XI аср охири ва XII аср бошларида ҳозирги Мағриб, Тунис, Жазоир ва Андалус ерларига давоми...

3202 14:00 / 28.08.2021
Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғаззолий. У киши Тус вилоятининг ҳозирги Машҳад Тобарон номли шаҳарида ҳижрий давоми...

5889 16:00 / 20.08.2019
Ҳеч бир ақлли инсон .Мен бу ёки у ишни Аллоҳ таоло мажбур қилгани учун қилганман, ўз қилмишимга жавобгар эмасман,, дея олмайди. Аллоҳ таоло бандага Ўз иродаси давоми...

4418 18:00 / 30.08.2021
Жаъданинг мавлоси Абу Яҳёдан ривоят қилинадиМен Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни эшитганман Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссаломга Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл давоми...

7174 18:20 / 18.05.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021