Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (59-дарс). Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир

18:05 / 11.11.2019 5973 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

У Зот ирода қилган нарсадан бошқа бўлмас.

Шарҳ: Яъни борлиқда Аллоҳ таолонинг иродасидан бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Бунда қадария (қадарни инкор қилганлар) ва мўътазилийларга раддия бордир. Чунки улар: «Аллоҳ таоло ҳамма одамлардан иймонни ирода қилган-у, аммо кофир куфрни ирода қилган», дейишади. Уларнинг бу гаплари фосид ва мардуддир. Чунки бу гап Қуръонга, суннатга, соғлом ақлга зиддир.

Далиллар:

«У нимани хоҳласа, қила олувчи Зотдир» (Буруж сураси, 16-оят);

«Албатта, Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади» (Ҳаж сураси, 18-оят);

«Лекин Аллоҳ ирода қилган нарсасини қиладир» (Бақара сураси, 253-оят).

Ироданинг турлари:

Муҳаққақ, Аҳли сунна вал жамоа уламолари: «Аллоҳнинг Китобида ирода икки хилдир», дейдилар.

1. Кавний ирода – махлуқотларни яратиш ва ижод қилишга боғлиқ иродадир.

2. Шаръий ирода – шариатни жорий қилиш ва диний таклифларга боғлиқ иродадир.

Кавний ирода иккисига ҳам шомилдир (уларни ўз ичига олгандир).

Унга тасаввур етмас ва Уни фаҳм идрок этмас.

Шарҳ: Яъни Аллоҳ таолонинг қандай эканлигини инсон тасаввур қила олмайди. Уни фаҳм ила идрок қилиб бўлмайди. Биз Аллоҳ таоло зотининг аслини идрок эта олмаймиз. Биз Аллоҳни Унинг сифатларидан таниймиз.

Далил:

«Уни илм ила иҳота қила олмаслар» (Тоҳа сураси, 110-оят);

«Унинг илмидан бирор нарсани иҳота қила олмаслар» (Бақара сураси, 255-оят);

«Кўзлар Уни идрок қила олмас, У кўзларни идрок қилур, У латиф, хабардор Зотдир» (Анъом сураси, 103-оят).

Махлуқотлар Унга ўхшамас.

Шарҳ: Яъни махлуқотлар ичида зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам Аллоҳга ўхшаши йўқдир.

Имом Абу Ҳанифа «Ал-Фиқҳул Акбар»да:

«У Ўз махлуқотларидан бирортасига ўхшамайди. Унинг махлуқотларидан бирортаси Унга ўхшамайдики, то Унга қиёс қилинса ёки Унга ўхшатилса-ю, қиёс ёки ўхшатиш ила таниб олинса», деганлар. Бу эса Холиқни махлуққа ўхшатувчи мушаббиҳа мазҳабидагиларга раддиядир. Яъни «Аллоҳ билан Унинг махлуқотлари орасида ўхшатишга асос бўладиган муштарак сифат йўқки, У Зот ўша билан махлуқотларга ўхшатилса», дегани.

Далиллар:

«У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот эшитувчи, кўрувчи Зотдир» (Шууро сураси, 11-оят);

«Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» (Ихлос сураси, 4-оят).

У тирикдир, ўлмас, доимо қоимдир, ухламас.

Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас. Аллоҳ борлиқнинг тадбирини доимо қилиб турувчидир, уйқу ёки мудраш Уни ғофил қилмас. Оламнинг туриши Унинг қўлида. Аллоҳнинг туриши ўз-ўзидан бўлур, махлуқотларнинг туриши Аллоҳ билан бўлур.

Далиллар:

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас» (Бақара сураси, 255-оят).

Бас, Ундан мудроқ ва уйқуни манфий қилиш Унинг доимо қоимлигининг баркамоллигига далолат қилади. Ушбу ақийда Аллоҳнинг махлуқотларга ўхшамаслигининг далилидир. Чунки улар тирикдирлар, лекин ўлурлар ва ухларлар. Аммо Аллоҳ тирикдир, ўлмас ва ухламас.

«Алиф Лаам. Мийм. Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Оли Имрон сураси, 1-2-оятлар);

«Ва бутун юзлар тирик ва доим турувчи Зотга бош эгмиш» (Тоҳа сураси, 111-оят);

«Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккул қил» (Фурқон сураси, 58-оят);

«У Зот тирикдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ» (Ғофир сураси, 65-оят);

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳ ухламас ва У Зотнинг ухлаши мумкин ҳам эмас», деган ҳадислари (Имом Муслим ва имом Ибн Можа ривоят қилишган).

(Давоми бор)

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китоби

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлАлиймАлийм ndash ҳар бир нарсани, бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи Зотдир. Инсон давоми...

11888 17:14 / 04.05.2017
Сифатларнинг тақсими Аҳли сунна ва жамоанинг халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлари ва гўзал исмлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни атрофлича ҳамда чуқур давоми...

4810 14:00 / 05.04.2021
Савол Исломда Шифо берувчи ndash Аллоҳrdquo дейилади, ҳолбуки, беморни шифокор даволайдикуЖавоб 1. Агар шифо шифокорнинг қўлида бўлганида эди, тузалмаган бемор қолмас давоми...

5720 11:07 / 10.11.2018
islom.uz middot 009 Имом Абу Мансур алМотуридий Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд алМотуридий Самарқандда туғилиб, ўсиб, таълим олиб, ижод қилиб, шу давоми...

5595 15:01 / 14.09.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021