Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (30-дарс). Ҳар бир киши ўзи учун халқ қилинган, осонлаштирилган амални ихтиёр этади

13:30 / 22.04.2019 5556 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва ҳар бир киши ўзи учун осон нарсани қилади ва ўзи учун халқ қилинган нарсага юзланади.

Шарҳ: Ҳар бир киши – мўмин ҳам, кофир ҳам ўзи учун осон бўлган нарсани ҳосил қилиш учун амал қилади. Яъни ўзи учун сабаблари тайёрланган, осон қилинган, муяссар бўлган нарсани қилади. Ҳар бир киши ўзи қилиши учун халқ этилган амални қилишга рағбат қилади.

Далил:

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ

1. «Бас, аммо кимки (ато) берса, тақво қилса ва гўзални тасдиқ қилса, Биз уни осонга муяссар қилурмиз. Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса ва гўзални (сўзни) ёлғонга чиқарса, Биз уни қийинга муяссар қилурмиз» (Лайл сураси, 5–10-оятлар).

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Амал қилинглар. Ҳар бир киши ўзи учун халқ қилинган нарсага муяссардир», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам аллоҳнинг тақдири биландир

Яхшилик ва ёмонлик бандаларга тақдир қилингандир.

Шарҳ: Яъни бандаларга динларида ва дунёларида етадиган ҳар бир яхшилик ва ёмонлик уларнинг тақдирларида ёзилган, уларга тайин қилингандир. Бу уларга Аллоҳнинг ҳузуридан келур, уларни четлаб ўтмас. Аллоҳ банданинг фойдасига ҳам, зарарига ҳам тақдир қилмаган нарса уларга етмас.

Далил:

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ

1. «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» (Тавба сураси, 51-оят).

2. «Жаброилнинг ҳадиси»да ўтган «Қадарнинг яхшисию ёмонига иймон келтиришинг» деган маъно.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мотуридия мазҳабида .Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқойдин бўлгани учун ақл билан собит бўлади,, давоми...

8180 11:00 / 17.12.2018
islom.uz middot 011 Ҳис қилиш доирасидан ташқари илм Модомики, ақл ҳис қилиш доирасидаги илм билан чегараланар экан, ўша доирадан ташқари олам ndash ғайбий оламнинг давоми...

5297 13:04 / 28.09.2020
Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжилни нозил қилган. .Инжил, юнонча лафз бўлиб, .башорат, маъносини билдиради. Ийсо алайҳиссалом ўттиз ёшга етганларида, у зотни давоми...

5026 19:00 / 11.07.2022
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳкелишувсиз, давоми...

6611 05:00 / 07.12.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021