1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қадарнинг бари хайр!

13:20 / 20.04.2022 6605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Кеча кечқурун дўстим Мустафо Маҳмуднинг таржимаи ҳолини ўқидим. Дўстим деганимдан ажабланма. Дўст бўлиш учун албатта учрашиш шарт эмас. Дунёда шунақа кишилар борки, агар улар билан учрашсанг албатта дўст бўлган бўлар эдинг.

Мустафо Маҳмуд тиббиёт университетида ўқиб юрган пайтларда инсонни ёриб кўришга қизиқиши зўр бўлган. У яримта жасад сотиб олиб уни айнимаслиги учун формальдегид билан каравати остига қўяди. У формальдегиднинг ҳидидан узоқ нафас олиш ўпкага катта зарар етказишини билмас эди.

Уч йилдан сўнг унинг ўпкалари зарарланди. Сўнгра уч йил кичкина бир хонада бемор ўлароқ ётди. Бу орада университетга бора олмади. Тенгдошлари университетни битириб чиқиб кетишди. У хонасида қамалиб қолаверди. Университетни битирмагани учун у ўзини бахтсиз ҳисоблар эди. Унга ўқишдан бошқа ҳамма иш ман қилинган эди.

У бемор бўлиб ётган муддатда тўрт мингта китоб ўқиди. Мусибатлар ариганидан сўнг аён бўлдики, мана шу беморликда ўтган вақти унинг энг гўзал вақти бўлган экан. Бу Аллоҳнинг амри билан бўлган эди.

Аллоҳ таоло бизга лутфини гоҳида мусибат ўлароқ юборар экан. Агар мана шу мусибат бўлмаганида эҳтимол Мустафо Маҳмуд оддий шифокор бўлармиди?! Уни ҳеч ким танимасдан ўлиб кетармиди балки?!

Аммо илм ва иймон дастурининг соҳиби бўлмиш Аллоҳ таоло уни Ўзи тарбия қилишни ирода қилди.

Агар қамоқ бўлмаганида Юсуф алайҳиссалом Мисрга бош бўла олмас эдилар.

Агар фарзандини сўйиш имтиҳони бўлмаганида Иброҳим алайҳиссалом Ҳалилуллоҳ бўла олмас эдилар.

Агар эрсиз фарзанд туғиш имтиҳони бўлмаганида сиддиқа Марям онамизнинг номлари Қуръонда абадий тиловат қилинмас эди.

Бандаларини кўтариш учун балолантирган Аллоҳ покдир!

Мусо алайҳиссалом ва Хизр алайҳиссалом қиссаларидаги ёш болани Хизр алайҳиссалом қатл қилишлари Аллоҳнинг лутфи эди. Зеро у катта мусибатдан қутқариш учун кичкина мусибатга дучор қилади.

Эҳтимол сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккани ташлаб юрак-бағирлари эзилиб чиқиб кетаётганларини кўрганингда қалбинг парча-парча бўлар эди. Аммо ҳижрат бўлмаганида Мадинада Ислом давлати барпо бўлмас эди.

Фироқ кўз ёшлари бўлмагани фатҳнинг иззати бўлмас эди»!

Адҳам Шарқовий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АлАзиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. Кучқувват азизлиги ҳам Уникидир. давоми...

2761 14:34 / 30.04.2024
2007 йилда Сурияда Қуръони Каримнинг энг катта нусхасини ёзган яманлик хаттот Заки алҲошимий Ислом маданияти ва санъати марказларининг нуфузли мукофотларига давоми...

2302 09:10 / 23.12.2021
1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир.2. Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини давоми...

4685 09:53 / 24.09.2018
.Фиқҳ, сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади. Шариат истилоҳида эса шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга давоми...

1290 12:24 / 20.08.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021