1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Тарихий ҳақиқат

19:00 / 02.11.2021 3582 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلاًّ لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلاَّ مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِن قَبْلِ أَن تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُواْ بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт! (Оли Имрон сураси, 93-оят).

Маълумки, яҳудийлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларига таъна тошини отишга доимо ҳозиру нозир бўлганлар. Ҳамиша мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, уларнинг қалбларида шак-шубҳа уйғотиш учун зиғирча ҳам имкониятдан фойдаланар эдилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг Тавротни тасдиқловчи эканликларини баён қилган оятларини нозил қилганидан кейин яҳудийлар: «Қуръон Тавротни тасдиқловчи бўлса, нима учун Таврот Бану Исроилга ҳаром қилган таомларни ҳалол демоқда?» деган гап тарқатишди ва бунга мисол қилиб, туянинг гўшти ва сутини келтиришди. Бану Исроилга ҳаром қилинган яна бошқа нарсаларни ҳам Аллоҳ мусулмонларга ҳалол қилган эди. Қуръони Карим уларни тарихий ҳақиқат билан юзма-юз қўйиб:

«Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди», – демоқда.

Исроил Яъқуб алайҳиссаломдирлар. Ривоятларда келишича, Яъқуб алайҳиссалом оғир касал бўлиб ётганларида, агар Аллоҳ шифо берса, энг яхши кўрган таомларини – туянинг гўшти ва сутини емасликни назр қилган эканлар. Аллоҳ бу назрни қабул қилди. Шунингдек, Аллоҳ таоло Бану Исроилдан содир бўлган гуноҳлар туфайли уларга иқоб суратида баъзи ҳайвонларни ҳамда мол билан қўйнинг чарвисини ҳам ҳаром қилган эди. Ҳолбуки, булар Таврот тушишидан олдин Бану Исроилга ҳалол эди.

Қуръони Карим ушбу ҳақиқатни уларнинг эсига солмоқда. Шу билан бирга, Набий алайҳиссаломга уларга қарата:

«Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт!»  деб йўл кўрсатмоқда. Агар улар Тавротни келтириб, ўқисалар, ўша таомлар фақат ўзларига ҳаром қилингани, бошқаларга ҳаром эмаслиги аён бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Куфр келтирган ва Аллоҳ уларнинг қалбларида ҳасрат қилиши учун, ер юзида кезиб юрган ёки ғозий бўлган биродарлари ҳақида давоми...

5280 18:30 / 15.03.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Бақара Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Айт .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда давоми...

3485 14:03 / 27.12.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни ирода қилсак, унинг маишатпарастларини итоатга амр қиламиз, бас, улар давоми...

2311 19:00 / 16.01.2024
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади .Ва .Биз насоролармиз,, деганлардан ҳам аҳду паймонларини олдик. Бас, улар ўзларига эслатилган давоми...

1962 19:00 / 23.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021