1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Луқмони Ҳакимнинг насиҳатлари

10:30 / 20.11.2021 3368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳатлар берди:

«Қариндош-уруғлардан алоқангни узма, ўйлаб иш тут, одамларни ғийбат қилма, одамлар ёмон ишга бош қўшса уларга қўшилма.

Шошилиб иш тутма, бойлик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама.

Ўз қадрини билмаган одамдан яхшилик умид қилма.

Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзига қулоқ сол, одамлар сўраса гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни қуйи осилтириб ўтирма, ўнгу чапга қарайверма.

Меҳмонлар олдида бировга ўшқирма, меҳмонга эсa иш буюрма.

Маст ва девона одамлар билан ҳамсуҳбат бўлма. Бекорчи одамлар билан кўчада ўтирма.

Ўзига бино қўювчи такаббурлардан бўлма.

Хусуматдан узоқ бўл, жангу жанжалдан қоч. Сенга иш буюрсалар — бажар, ваъда қилсанг — албатта бажар. Ҳеч кимни ранжитма.

Аввало сўзни ўзингга яраша гапир, одамларнинг қадру қимматини англа, одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини тани, сирини маҳкам сақла.

Одамларни бошингга иш тушганда сина, дўстни фойда ва зарарда имтиҳон қил.

Доно ва зийрак одамлар билан дўст тутин, аблаҳ ва нодон одамлардан қоч, хайрли ишларни амалга оширишда жидду жаҳд билан кириш.

Сўзни ҳужжат билан тапир, маслаҳатни доно одамлар билан қил, ёшликни ғанимат бил. Ёшликда керакли ишларни қилиб қол.

Дўстларингни ҳурмат қил, уларнинг хизматини жон деб қабул эт.

Устозингни иззат эт, чиқимни киримга яраша қил.

Саховатпеша бўл, меҳмонга чин дилдан хизмат эт, бировнинг уйига кирсанг, кўзингни эҳтиёт қил. Улуғлар суҳбатида ўтирсанг, тилинга эҳтиёт бўл.

Кўпчилик ичида бўл, либосингни покиза тут, болаларингни илм, адабга ўргат.

Тунда гапирсанг, паст овозда гапир, кундузи гапирсанг, атрофингдагиларга эътибор бер. Кам гапириш ва кам ёйишни одат қил.

Ўзингга раво кўрган нарсани ўзгаларга ҳам раво кўр.

Ҳар бир ишни ақл билан қил, бировнинг нарсасига кўз тикма.

Пасткаш кишилардан вафо кутма, қилинмаган ишни қилинганга ҳисоб килма. Бугунги ишни эса эртага колдирма.

Нокас ва бахил кишилардан яхшилик умид қилма.

Ўзингдан улуғ кишилар билан ҳазиллашма.

Улуғлар билан сўзлашганда сўзни узайтирма, ҳожатманд кишиларни қуруқ қайтарма, бировларнинг устида эса фармонбардорлик қилма.

Бировнинг яхшилигини яхшилик билан қайтар.

Икки одамнинг ўртасида чақимчилик қилма».

«Одоб ва одоблилар» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
....Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз Аллоҳ уни билгувчидир.rdquo Ота ndash онасиз қолган бола нималарни ҳис этади... Ораларимиздан кўпчилигимиз, болалик давоми...

7065 16:26 / 31.05.2018
.Инқироз, сўзи маълум қийинчиликлар, муаммоларни ва таҳдидларни муддатини англатади. Шу шарҳга биноан, мусулмон уммати бир неча хил инқирозни бошидан ўтказаяпти давоми...

5706 11:00 / 21.07.2021
Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар розияллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга давоми...

3522 09:00 / 06.08.2022
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди.Эй болаларим Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давоми...

2084 16:00 / 01.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021