1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажи-бужи сўзлар

12:00 / 20.11.2021 3018 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизга ёқмайдиган ишларда ҳам ҳамд айтиладиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Мен ҳам сизга ўхшаб ўзим амал қилмаган нарсаларни кўп гапираман. Бомдод намози ҳақида гапириб, ўзим ухлаб қоламан.

Саховат ҳақида оғзим кўпириб гапираман. Аслида фақирнинг қўлига қўйган охирги чақам ёдимда йўқ...

Атрофдаги қийналаётган мусулмонлар ҳақида телевизор олдида иссиққина чой ичиб ўтириб гапираман...

Суриялик йиғлаётган болачани кўраётганимда болаларим менинг иссиқ қучоғимда бўлишади...

Америка маҳсулотларини сотиб олмаслик ҳақида гапираётиб оғзимда Америка сақичи бўлади...

Ҳар кунлик ажойиб нонуштам вақтида Сомалини ёдга оламан...

Мен ўзбекман. Дунёвий ишларимни худди абадий яшаётгандек бажараман.

Охиратим учун гўё ўлмайдигандек амал қиламан...

Мен ҳам сизга ўхшаб ҳаётимни яхшилашга, шароитларимни қулай қилишга интиламан. Яхши ейишни, кўп пул топишни истайман...

Зиёлилар китоб ўқишгани учун китоб ўқийман. «Маданиятли»лар қаҳва ичишгани учун чой ўрнига қаҳва ичаман. Чой обрўни тўкар эмиш...

Мен ҳам сизга ўхшаб насиҳат қилишни, ваъз қилишни яхши кўраман. Ҳар-бир ўзбек аслида воиз. Чунки насиҳат қилиш осонда...

Ҳаммангиз каби диндан гапираман. Бугун барча, ҳатто бизнес тренингчилар ҳам диндан гапиряпти...

Худди сизга ўхшаб, қўлимдан ҳеч нарса келмаса ҳам нефтнинг нархи, озиқ-овқатларнинг нархи кўтарилаётганини гапираман...

Олтиннинг нархига қизиқаётган қилиб кўрсатаман ўзимни. Аслида охирги марта сотиб олган олтиним хотинимга маҳр учун олган зиракдир...

Ўзимни кўрсатмоқчи бўламан...

Ва ҳоказо...

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

2841 08:04 / 29.03.2020
Инсоният тарихи бошланибдики, жуда кўп қонли урушларнинг гувоҳи бўлди. Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари Қобилнинг укаси Ҳобилга ҳасади билан .мерос, қолган илк давоми...

2889 15:20 / 21.08.2020
Имом Ибн Ҳажар ва Имом Заҳабий .Узрсиз ёлғон гуноҳи кабирадир,, деганлар.Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрдир.Қуръони каримда давоми...

6110 15:00 / 30.05.2019
Дамашқда .Тавба, деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У давоми...

4083 08:00 / 06.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021