1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳамма муаммоларимизнинг илдизи илмга бориб тақалаверади

15:00 / 20.11.2021 3377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир неча йил олдин меҳнат муҳожирлигида эдик. Дубайдаги дўконда молларимизни саралаб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд йигити бизга ёрдамлашяпти. Орада бир нафас дам олдик.

Танаффусдан фойдаланган ҳинд йигити телефонини олиб, ундаги оилавий хотира, суратлар ва видеоларни берилиб томоша қила бошлади. Қарашларидаги соғинч, меҳр, ҳис-туйғуларини ёзиб, тушунтириб бўлмайди.

Секин гапга солдим.

Айтишига қараганда, Дубайга келганига икки йилдан ошибди. Тахминан икки юз доллардан ошиқроқ маош оларкан.

Ётоғи ва овқати хўжайинининг зиммасида.

–Жуда кам-ку! – десам,

– Илож қанча, юртимда иш йўқ, шу ишга келиш ҳам жуда қийин ва омади келган одамга насиб қилади деди.

Ойнинг охирида Бирлашган Араб Амирликларидаги Western Union шоҳобчаларида уйга пул жўнатиш учун жуда катта навбат бўлади.

Йигит ҳам топган пулини борича Ҳиндистонга юбораркан. Шундан юз доллардан кўпроғини икки фарзандининг таълим олиши учун ишлатаркан.

Қолган қисмини қари онаси ва оиласининг таъминотига сарфлашаркан. Йигит фарзандлари яхши ўқиб, келажакда яхши касб эгаси бўлишидан, шу орқали «ит ётиш мирза туриш» ҳаётидан қутулишига умидвор ва шунга ишонади...

***

Бир ўзбек оила бошлиғи Ўрусияда мигрантлик қилар, бир кетганида камида олти ой ёки бир йилдан ортиқ муддатда юртга қайтар эди.

Нексиялар урф бўлган пайтлар...

Узоқ муддатли айрилиқдан кейин бир ойлик «таътил»га келган кишига аёли сўз қотибди:

– Адаси, итдаям-битдаям Нексия бўлиб кетди. Кетишиздан олдин Нексияни Ласетти қилиб кетинг.

Акамиз аёлларининг ўтинчини ерда қолдирмасдан 30 000 долларга Ласетти олган ва гаражга қўйиб, узоқ муддатга Маскопга жўнаб кетган.

***

Ҳозирги кунда дунёдаги энг зўр математиклар, докторлар, дастурчилар, пулдорлар ҳиндлардан чиқаётгани бежизга эмас!

Ҳожиаҳмад Умурзаков

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ўқиганга қиёмат куни шафоатчи бўлади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади,, дедилар.Имом давоми...

4798 11:00 / 20.05.2022
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса, заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

4368 20:51 / 19.12.2017
Ҳужжатулислом Абу Ҳомид Ғаззолий айтадиларАллоҳ таолонинг сифатлари борасида ҳам аксар инсонлар идрок қилолмайдиган махфий нарсалар бор.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2340 09:00 / 10.09.2021
4653. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.У киши сафарни ирода қилган одамга .Менга яқин кел. Сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила давоми...

7404 19:14 / 21.03.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021