1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний ким бўлган? (тўртинчи мақола)

11:30 / 23.11.2021 2299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу рисолаи шарифни шайхул ислом Ҳожа Муҳаммад эшон тебратган сулук йўллари:

Тариқати Нақшбандийя Мажзубийя:

Мусулмон бандаман.

Беш ислом асосим бор.

Олти калимаи диним бор.

Динимни саккиз томири бор.

Чоҳорёрлар дўстиман.

Имоми Аъзам мазҳабидаман.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аввал калимаи тоййиба.

Лаа илааҳа илаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ.

Лаа илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳнинг номи.

Аллоҳнинг бирлигига Қуръони Каримда 100 далилим бор.

Аллоҳнинг 99 исми бор.

Аллоҳнинг 8 субутий сифати бор.

Тилим билан иқрорим бор, дилим билан тасдиқим бор, жоним билан ихлосим бор, амалим бор.

Аллоҳнинг 8 субутий сифати.

1. Ҳаёт

2. Илм

3. Қудрат

4. Калом

5. Самийъ

6. Басийр

7. Таквин

8. Ирода.

Зотий сифатлар:

1. Ваҳдоният

2. Вужуд

3. Қадим

4. Мухолифатун лил ҳаводис

5. Қиём бин нафси

Муҳаммадур Расулуллоҳ

Ҳазрати пайғамбаримиз номлари.

Пайғамбаримизни пайғамбар эканликларига «Мишкоти шариф» китобида келган 10 далилим бор. Унда пайғамбаримизни 201 номлари бор.

Пайғамбаримизни умматларига 13 суннати муаккадалари бор. Улар:

1. Мусулмон мусулмонга салом бериши.

2. Азон айтиш.

3. Такбир айтиш.

4. Жамоат билан намоз ўқиш.

5. Салла ўраш.

6. Мисвок билан оғзини тозалаш.

7. Намознинг суннатларини ўқиш.

8. Таровеҳни тасбеҳи билан ўқиш.

9. Хатми Қуръон қилиш.

10. Эътикоф.

11. Хатна.

12. Никоҳ.

13. Кафан.

Чаҳорёрлар дўстиман:

1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

2. Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳу.

3. Усмон Зиннурайн розияллоҳу анҳу.

4. Алий каррамаллоҳу важҳа.

Мазҳаб соҳиблари:

1. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа.

2. Имоми Молик.

3. Имоми Шофеъий.

4. Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал.

Бизлар шариатда «Аҳли сунна вал жамоат»дамиз.

Фиқҳий амалиётда имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳанафий мазҳабидамиз.

Эътиқодда эса, Абу Мансур Мотурудий Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг «Мотуридий» ақида йўлидамиз.

Бизлар тариқатда пиримиз Ғавсул Аъзам ва пиримиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига муридмиз.

Баҳовуддин пиримиз сулуклари хуфядир, бас.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи,

Чиноз тумани Олмазор қўрғони.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наманган музофотининг шайхулисломи бўлган ҳазрат Иноятхожа Лангарийнинг муваффақиятларини кўра олмаган ҳасадгўйлар, 1867 йили унга иғво ва туҳмат уюштириб, давоми...

5873 14:30 / 11.04.2022
Беназир имом, ҳофиз Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али ибн Рустам Бухорий Калободий. 323 йилда таваллуд топганлар.Калобод ndash Бухоро давоми...

2345 13:30 / 13.06.2021
5402. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши ўғлига.Эй ўғилчам То ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган давоми...

5898 14:43 / 04.05.2017
Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган. 1995 йил .Усул аддин, бўйича .Ақида ва фалсафа, йўналишида бакалавр даражасини олган. 2000 йилда .Усул аддин, давоми...

1127 16:15 / 11.10.2024