1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Назир Муҳаммад Айёд

16:15 / 11.10.2024 1125 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.

1995 йил «Усул ад-дин» бўйича «Ақида ва фалсафа» йўналишида бакалавр даражасини олган.

2000 йилда «Усул ад-дин» йўналиши бўйича «Ақида ва фалсафа» бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.

Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.

2016 йилда профессор унвонига эга бўлди.

Кейинчалик «Ал-Азҳар» Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби, ақида ва фалсафа профессори, Кафр аш-Шайхдаги Ислом ва арабшунослик коллежи декан ўринбосари лавозимларида ишлади.

Шунингдек, у бошқа кўплаб вазифаларда фаолият юритган. Ал-Азҳар битирувчилари халқаро ташкилоти аъзоси, Ал-Азҳар ал-Шариф илмий тадқиқот ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, Миср Оила уйи аъзоси ва Вазирликнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва гиёҳвандликка қарши кураш гуруҳи аъзоси саналади.

Доктор Айёднинг илмий журналларда кўплаб мақолалари, илоҳиёт, фалсафа, мантиқ, динлар, мазҳаблар, тасаввуф ва бошқа соҳаларга оид ўттиздан ортиқ китоблари чоп этилган.

Др. Профессор Назир Муҳаммад Айёд кўплаб илмий конференциялар ва семинарларда қатнашган, Ливия ва Саудия Арабистонидаги хорижий университетларда дарс берган.

Профессор Назир Муҳаммад «Ал-Азҳар» университети, «Олтинчи октябрь» университети, Ливиядаги «Ал-Асмария» университети, Саудия Арабистонидаги «Тоиф» университети ва Мисрнинг Жиддадаги консуллиги томонидан кўплаб мукофот ва гувоҳномалар билан тақдирланган.

Др. Профессор Назир Муҳаммад Айёд 2024 йил 11 августдан Миср Араб Республикаси Бош муфтийси сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умарали Эшоннинг оиласи ва фарзандлари ҳақидаБиз ўз бобокалонимиз тарихини излаб жуда кўп суриштирув ишларини олиб бордик. Умарали эшон яшаган даврдаги бошқа давоми...

2374 18:00 / 18.10.2021
Ушбу мақолада 19асрнинг иккинчи ярми ва 20аср бошларида яшаб ўтган Наманганлик нақшбандия тариқатининг раҳнамоларидан бири бўлган Иноятхожа ибн Улуғхожа давоми...

2600 17:00 / 03.12.2021
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Фозилхўжа Содиқхўжаевнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Фозилхўжа домланинг ибратли давоми...

7274 16:13 / 07.12.2017
Муҳаддис, фақиҳ, усулий, мантиқий, мутакаллим, тарихчи, тадқиқотчи, танқидчи олим, шайх Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай алАнсорий алЛакнавий алҲиндий бўлиб, аллома давоми...

5211 22:02 / 27.04.2017