1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави

16:14 / 09.10.2024 758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом мутафаккири ва буюк воиз, аҳли сунна вал-жамоанинг энг кўзга кўринган олимларидан бири, нуфузли 500 та уламолар рўйхатига киритилган аллома Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави 1951 йил Ҳиндистонда таваллуд топган.

1974 йилда Ҳиндистондаги «Нурия» араб университетини, 1979 йилда Калкутта дорулфунунини тамомлаган. Сўнг таълим ва тадрис ишлари билан шуғулланган.

1981 йилда Лакновдаги «Дорул-улум»нинг араб тили ва исломий илмлар бўйича халқаро шаҳодатномасига эга бўлган.

1987 йилда ушбу мутахассисликлар бўйича магистр даражасига эришган. Шундан кейин ўз юртига қайтиб, Каллекут университетида фаолиятини давом эттирди. 1993 йилда докторлик ишини ёқлаган.

1998 йил Мисрдаги «Ал-Азҳар» жомеасида илмий фаолиятини давом эттирган.

Олим «Дар ал-Ҳуда» Ислом университетини ташкил этилишида муҳим рол ўйнади ва у ҳозирда Дҳажа шаҳридаги университетда вице-президент сифатида хизмат қилмоқда.

Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави Aссоциация Кенгаши ва Бутун Ҳиндистон Ислом диний таълим қўмитаси, Керала штатидаги Ҳаж ишлари бўйича Бутун Ҳиндистон Ислом диний таълим қўмитаси, ҳукумат мактаблари учун ўқув қўмитасининг аъзоси, инглиз тилидаги «Islamic Insight International Journal of Islamic Studies» журналининг бош муҳаррири ва «Дар ал-Ҳуда» Ислом университети томонидан нашр этилаётган икки исломий журнал: Талижшам (Нур) ва Сунчда Кудумим (Оила) журналлари таҳрир кенгаши раиси ҳамда барча Керала ўқитувчилари уюшмаси раиси саналади.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

2320 14:47 / 07.05.2024
Ўз замонасида эъзозланган одам орадан йиллар, асрлар ўтиб авлодлари томонидан ҳам ҳурмат қозониши табиий. Ёзиб қолдирган ўгитлари, ҳикматлари, тарихлари, давоми...

3755 16:30 / 19.08.2021
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доха динлараро мулоқот маркази раиси, Қатар университети Шариат ва исломшунослик факультети профессори Шайх Али давоми...

1397 13:09 / 13.10.2024
Наманган шаҳрининг Ғунча мавзесида мўъжазгина бир масжид бор. Ушбу масжид фиқҳ илмининг билимдони Мулла Абдулқодир охунд шарафларига бунёд этилган. У зоти шариф давоми...

2862 19:48 / 12.12.2022