1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Бирор восита мисвокка тенг келолмайди

15:20 / 26.11.2021 2904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Германиянинг Росток университети бактериялар институти ректори доктор Рудот ғарблик сайёҳлардан бирининг араб давлатларига қилган саёҳати ҳақидаги китобни ўқиб қолади. Унда муаллиф арабларнинг йигирманчи асрда ҳам ҳамон тиш тозалаш учун дарахт чўпи (мисвок) ишлатишини қолоқлик белгиси сифатида масхараомуз тарзда ёзган эди. Доктор Рудот бу китобни ўқигач, ўйланиб қолди ва бир даста мисвокни олиб, унинг сирларини ўрганишга киришди.

У айтади: «Мисвок устида тадқиқот олиб бориб, дастлаб бир бўлагини майдалаб туйдим ва уни намладим. Сўнгра нам кукунни бактериялар устига ташладим. Натижада у бактерияларга худди пенциллиндек таъсир қилди. Арабларнинг нам мисвок ишлатишида катта ҳикмат бор. Чунки, қуруқ мисвок ишлатилса, бактерияларга қарши моддалар ижобий таъсир қилмайди. Агар қуруқ ҳолатда ишлатилса ҳам сўлаклар намлаш вазифасини бажариши мумкин.

Мисвокнинг бошқа тиш тозалаш воситаларидан устунлиги унинг таркибида фақат табиий, дизенфекцияловчи фойдали моддалар мавжудлигидадир.

Иорданиялик тадқиқотчи олим доктор Абдулҳамид Қузоҳ Покистоннинг Карачи университетида бактерияларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борган. У тадқиқотлар жараёнида мисвокнинг оғизда пайдо бўладиган турли касалликларга сабаб бўлувчи беш хилдан ортиқ бактерияларни йўқ қила олишини аниқлаган.

Риёз университети тадқиқотчилари мисвок таркибида хушбўйлантирувчи ва антибактериал моддаларнинг мавжудлигини қайд этганлар.

Мисвокдаги витамин С милк қонашини олдини олади.

Мисвокнинг тиш пастасидан устунлик жиҳатларидан бири – уни доимо ҳамёнда олиб юриш ва ҳар қандай вақтда ишлатиш мумкин. Уни ишлатиш учун сув бўлиши шарт эмас. Чунки, сўлак сув вазифасини бажаради.

Мисвокнинг ўзига хос таъми сўлак ажралиб чиқишини яхшилайди.

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан оғиз ва тишларни муҳофаза қилиш борасида мисвокнинг фойдали жиҳатларини қайдлаб, 1400 йил аввал жорий қилинган мазкур суннат амалнинг ҳикматларини эътироф этилган.

Демак, мисвок ишлатишдаги ҳикматлардан бири бу - оғиз ва тишларни тозалаб хушбўйлантириш, турли бактерияларни йўқ қилиб, касалликларни бартараф этишдир. Шунингдек, тамаки ва нос чекишга мубтало бўлган кишиларнинг мазкур иллатлардан осон қутулишида мисвок катта ёрдам беради.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бўлмаган, аммо, мисвок каби тиббиётда саломатликка ва тозаликка фойдали экани эътироф этилган бошқа воситаларни қўллаш билан ҳам мазкур вазифа бажарилган ҳисобланади. Лекин энг муҳими ажр-савобга эришишда бирор восита мисвокка тенг келолмайди.

Набий алайҳиссалом кўплаб муборак ҳадисларида ҳар бир таҳоратда, намоз ва овқатлангандан кейин оғизни тозалашга буюрганлар. Чунки, оғиз ички аъзоларни ташқари билан боғловчи вазифасини бажаради. Бу аъзо тозалигига бепарво бўлиш нохуш ҳид пайдо бўлиши, турли касалликлар келиб чиқишига олиб келади.

Оғиз бўшлиғи ва тиш ораларида овқат қолдиқлари мавжуд бўлиши соғлиқ учун хавф туғдирувчи бактерияларнинг авж олишига, бу эса ўз навбатида оғизнинг ҳидланиши, тишларнинг чириши, туз йиғилиб, тиш тошлари пайдо бўлиши ва ички аъзоларнинг касалланишига сабаб бўлади.

Тишга эътибор бермаслик туфайли қуйидаги кассалликлар келиб чиқади:

1.Тиш кариеси – тишнинг (қуртлаши) қаттиқ тўқималарини бўлиқ шаклида дефект ҳосил қилиб емирилиши.

2.Пульпит (Pulpitis) – тишни қон билан таъминлайдиган қон томирлари ва нерв толаларининг яллиғланиши.

3.Перидонтит – тиш илдизи пардаси ва унга яқин жойлашган тўқималарнинг яллиғланиши.

4.Тиш тошларининг пайдо бўлиши.

Тиш ва оғиз касалланиши туфайли бошқа аъзоларда пайдо бўладиган касалликлар:

1. Гастрит (Gastritis) – ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши.

2. Тишларнинг чириши ва йиринглаши туфайли кўз тўрпардалари яллиғланиши.

3. Фарингит (Phfringitis) – ютқининг(томоқ шиллиқ қавати) яллиғланиши.

4. Тишдаги бактериялар тиш илдизлари орқали мия билан боғлиқ бўлган гаймор бўшлиғи ва қон томирларига ўтиб, бош мия яллиғланиши, мия шиши ва бошқа мия касалликларини келтириб чиқаради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турганларида тишлари орасида таом қолдиқлари бўлишини ёқтирмасдилар. У зот икки кузатувчи фаришта учун бундан кўра оғирроқ нарса йўқлигини айтганлар ва таомдан сўнг оғизлари ва тишлари орасини тозаловчи кишиларни мақтаб, дуо қилганлар.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломга биринчи бўлиб Хадийжа онамиз кирдилар. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолога ва Пайғамбар давоми...

10594 20:43 / 19.12.2017
Аллоҳ таоло .Сен .Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Роббим Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман,, деб айт,, давоми...

1580 10:14 / 15 январь
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва .Албатта, мен мусулмонларданман, деган кишидан кўра гўзал сўзли ким борДунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таолонинг давоми...

6848 21:32 / 20.02.2018
Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб давоми...

1273 14:24 / 18.07.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021