1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Тафсир илмининг келиб чиқиши ва ривожланиши

14:24 / 18.07.2025 1273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафсир илми келиб чиқиши ва ривожланиши жараёнида бир неча қисмларга бўлиниб кетган. Ушбу маълумотимизда сизга бу қисмлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:

Биринчи қисм – «Ат-тафсир бил-маъсур».

Бу қисмдаги тафсирда муфассир Қуръон оятларини ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан тафсир қилади.

Мазкур услубда ёзилган тафсирларнинг энг машҳурларидан бири Имом Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг «Жамиъул-байан фии тафсирил-Қуръан» асаридир.

Табарий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 224 йилда туғилиб, 310 йилда вафот этган. Бу киши ўз асрининг энг кўзга кўринган алломаларидан саналган, барча илмларда пешқадам бўлган.

Иккинчи қисм – «Ат-Тафсир бир-раъй».

Бу қисмда муфассир ўз фикри ва ижтиҳоди ила тафсир қилади ва мазкур қисм иккига – жоиз ва жоиз эмасга бўлинади.

Жоиз бўлган раъй билан тафсир қилишда муфассир ишончли масдарларга суянган ҳолда жаҳолат ва залолатдан узоқ туриб, тафсир қилади.

Жоиз бўлмаган қисмда эса муфассир жаҳолат, бидъат ва залолат билан тафсир қилади, шунинг учун ҳам барча алломалар бу навдаги тафсирни ман қилганлар.

Жоиз бўлган раъй билан қилинган тафсирларнинг энг машҳурларидан бири Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Фахриддин Розийнинг «Мафатийҳул-ғойб» тафсиридир.

Учинчи қисм – «Тафсири ишорий».

Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, уни махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир.

Бу қисмга доир тафсирларнинг машҳурларидан бири Имом Низомиддин Ҳасан ибн Муҳаммад Ҳусайн Хуросоний Найсобурийнинг «Fароибул Қуръон ва рағоибул Фурқон» тафсиридир.

Бизнинг ватанимиз Мовароуннаҳрда ҳам кўплаб машҳур тафсирчилар етишиб чиқдилар. Уларнинг ичидан биз ўрганаётган давр, тафсир илмини ёзиш йўлга қўйилган даврда фаолият олиб борган зотлардан икки муфассир алоҳида зикр қилинадилар.

1. Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий. Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топган ва ҳижрий 333 йилда вафот этган. Имом Мотуридий ўзларининг машҳур китобларини «Таъвилоту аҳлис-сунна» деб номлаганлар.

2. Имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий Ҳанафий. У зот «Имамул-ҳуда» – «Ҳидоят имоми» номи билан машҳур бўлган. Имом Абу Лайс Самарқандий ҳижрий 373 санада вафот этган.

Имом Абу Лайс Самарқандий ўзининг тафсирга оид китобини «Баҳрул-улум» деб номлаган ва бу тафсир «Ат-тафсир бил-маъсур» тоифасидандир.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч шакшубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши давоми...

9095 10:47 / 25.03.2017
Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган .Кўп ўтмай, у Ҳудҳуд келиб, деди .Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли давоми...

2122 21:09 / 17.04.2025
Аллома Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор .Байзовий ўзининг .Анворут танзил ва асрорут таъвил, номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга давоми...

2299 11:00 / 25.07.2023
Аллоҳ таоло .Сен .Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Роббим Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман,, деб айт,, давоми...

1581 10:14 / 15 январь
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021